Қандай хизматларни ўзини ўзи банд қилган шахслар энди кўрсата олмайди

preview

19 мартда Президент ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ишлар ва хизматлар рўйхатини қисқартирган Фармонга имзо чекди. Рўйхатдан нималар чиқариб ташлангани, қандай қўшимчалар киритилгани, ўзгартишлар қачон кучга кириши ҳақида, ҳамда чиқариб ташланган пунктлар бўйича хизматларни давом эттириш учун нима қилиш керак эканлигини kadrovik.uz нашрида ўқинг.

 

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар – бу шахсан ишларни бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ва шу орқали даромад олувчи жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Улар бошқа жисмоний шахсларни ходим сифатида ишга олиши мумкин эмас, шунингдек ўзлари ҳам иш берувчига эга бўла олмайдилар.

Ўзини ўзи банд қилиш жисмоний шахсга кичик тадбиркорлик учун маълум афзалликлар беради. Шундай афзалликлардан бири – ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади ижтимоий солиқ ёки ЖШОДСга тортилмайди. Шу билан бирга ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг фаолияти 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон билан белгиланган ишлар ва хизматлар рўйхатига қатъий мос келиши керак.

 

Нима ўзгарди

19 мартда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ишлар/хизматлар рўйхатига Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан ўзгартишлар киритилди. Рўйхатдан 36 пункт чиқариб ташланди. Бундан ташқари, унга янги пунктлар қўшилди. Шундай қилиб, 105 мавжуд бўлган фаолият турларидан фақат 72 билан шуғулланиш мумкин бўлади.

Нима чиқариб ташланди Нима қўшилди
Таржима, чакана савдо, фото- ва видеосуратга олиш, автотранспортни таъмирлаш, репетиторлик, тўгаракларни олиб бориш ва бошқалар Маркетплейслар орқали товар ва хизмат сотиш, уй шароитида уй товуқларини боқиб ўстириш, номоддий маданий мерос объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш

 

Ўзгаришлар қачон кучга киради

Ҳужжат 25 мартдан бошлаб кучга кирди. Бироқ ўзини ўзи банд қилган шахслар учун янги ишлар ва хизматлар рўйхати 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилади.

 

Чиқариб ташланган пунктлар бўйича хизматларни давом эттириш учун нима қилиш керак

Чиқариб ташланган пунктлар бўйича фаолиятни давом эттириш учун, ўзини ўзи банд қилган шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс мақомидан воз кечиб, хусусий тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text207396_qanday_hizmatlarni_uzini_uzi_band_qilgan_shahslar_endi_kursata_olmaydi