2027 йилдан бошлаб болани парваришлаш нафақасини ким тўлайди

preview

2027 йилдан бошлаб ишлайдиган аёлларга болани парваришлаш нафақасининг бир қисмини тўлашни давлат ўз зиммасига олади. Гап маълум бир давр ва оналарнинг аниқ тоифаси ҳақида кетмоқда ҳамда бу ерда шошилинч хулоса чиқармаслик учун кадрлар бўйича мутахассис тушуниши муҳим бўлган нозик жиҳатлар мавжуд. Президентнинг 11 сентябрдаги фармони ишда нималарни ўзгартириши ва кадрлар бўйича мутахассис нималарни ҳисобга олиши кераклигини мақоладан билиб олинг.

Президентнинг янги Фармони болани парваришлаш нафақасини тўлашда нималарни ўзгартиради

2027 йил 1 январдан бошлаб меҳнат шартномаси асосида ишлаётган аёлларга болани парваришлаш нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўланади. Тўлов муддати аниқ белгилаб қўйилган: ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан бошлаб токи бола бир ёшга тўлгунга қадар.

Бу ижтимоий суғурта ислоҳотининг давоми: 2026 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Ижтимоий суғурта жамғармасига ўтказилди. Энди худди шу тизимга болани парваришлаш нафақаси ҳам киритилади – аммо таърифдан кўриниб турибдики, ҳозирча фақат бир ёшгача.

Эътибор беринг

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Шу боис ҳозир болани парваришлаш нафақасини тўлашда аввалги тартибга амал қилинг.

 

Бола бир ёшга тўлгач парваришлаш нафақасини ким тўлайди 

Президент фармонида 2027 йилдан бошлаб болани парваришлаш нафақасини тўлаш даври сифатида фақат боланинг бир ёшгача бўлган даври кўрсатилган. Амалдаги қонунчиликка кўра болани парваришлаш таътили нафақа каби икки йилгача берилади. Кейинги йилдан бошлаб бир йилдан икки йилгача бўлган давр учун нафақа ким ва қандай маблағлар ҳисобидан тўланиши ҳужжатда кўрсатилмаган. Шу сабабли болани парваришлаш нафақаси тўлиқ Ижтимоий суғурта жамғармасига ўтган дейишга ҳали эрта.

Шуниси ҳам муҳимки, фармон болани парваришлаш таътилининг давомийлигини эмас, балки айнан нафақа тўлашни тартибга солади. Бундай таътил олиш ҳуқуқи ва унинг муддатини Меҳнат кодекси белгилайди ва фармон уни ўзгартирмайди.

 

kadrovik.uz

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text217469_2027_yildan_boshlab_bolani_parvarishlash_nafaqasini_kim_tulaydi