Стажёрни ишга қандай қабул қилиш керак
Амалиётда иш берувчилар кўпинча «стажёр» атамасини турли тоифадаги ходимларга нисбатан қўллайдилар: амалиёт ўтаётган талабаларга, биринчи марта ишга жойлашаётган битирувчиларга ёки ҳатто касбини ўзгартиришга қарор қилган тажрибали мутахассисларга ҳам. Бироқ шуни назарда тутиш керакки, қонунда стажёр мақоми фақат стажировка ўташ мажбурий бўлган алоҳида тоифадаги ходимлар учун тўғридан-тўғри мустаҳкамланган. Бу, масалан: адвокатлар
, нотариуслар
, педагог ходимлар
ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилган ходимлар ишлайдиган ташкилотлар ушбу норматив ҳужжатларга асосланиш ва стажёрларни расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
Иш берувчининг мақсади номзоднинг билими, малакаси ва касбга яроқлилигини текширишдан иборат бўлган бошқа барча ҳолларда уни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов қўлланилади. Дастлабки синов қандай белгиланиши ҳақида биз тавсияномада>> батафсил ёзган эдик.
Агар мақсад – инсонни касбга ёки алоҳида кўникмаларга ўргатиш бўлса, унга кейинги иш учун янги мажбуриятларни юклаш учун, ишлаб чиқариш таълими шартномасини тузинг. Ишлаб чиқариш таълими шартномасини қандай тузиш ҳақида батафсил – экспертларнинг тавсияномасида.
Стажировка билан ишлаб чиқариш таълими шартномаси ўртасида танлашда иш берувчининг мақсадларидан келиб чиқиш муҳим.
Агар вазифа тайёр номзодни ёки ёш мутахассисни синаб кўриш ва унинг билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш бўлса, бу қонунда талаб қилинади, масалан, адвокатлар ёки нотариуслар учун – стажировкани расмийлаштиринг.
Агар шахсни, ташкилот манфаатларини кўзлаб, янги касбга, малакага ўқитиш ёки ходимни қайта тайёрлаш талаб этилса – ишлаб чиқариш таълими шартномасини расмийлаштиринг.
Батафсил солиштириш «Стажировканинг ишлаб чиқариш таълимидан асосий фарқлари» кўргазмали жадвалида келтирилган.
Стажировканинг мақсад ва вазифалари қандай
Ҳақ тўланадиган стажировка стажировка муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича ишлаш учун зарурий шарт бўлган ҳолларда ўтказилади. Бу бевосита иш жойида ходимни назарий жиҳатдан тайёрлаш натижасида эгалланган касбий билимлар, малакалар ва кўникмаларни амалиётда шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида касбга тайёрлаш босқичидир
.
Ҳақ тўланадиган стажировканинг асосий мақсадлари, одатда, иш берувчининг локал ҳужжатларида (масалан, Стажировка тўғрисидаги низомда) белгиланади ва бу, хусусан:
- аниқ иш жараёни шароитида амалий кўникмаларга эга бўлиш;
- қатъий ишга жойлаштиришдан олдин номзоднинг касбий тайёргарлик даражасини текшириш;
- янги ходимни меҳнат вазифаларини мустақил бажаришга тайёрлаш.
Стажировка бошланғич мутахассис (шу жумладан талаба) учун ҳам, янги соҳага ёки бошқа лавозимга ўтаётган мутахассис учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Шунингдек стажировка орқали ички захирани ривожлантириш, ёш мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни танлаш сифатини ошириш билан боғлиқ корхонанинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш мумкин.
Стажировканинг хос бўлган вазифалари орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- касбий кўникмаларни шакллантириш;
- стажёрнинг касбий салоҳиятини баҳолаш;
- жамоада ёки муайян бўлинмада ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш.
Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, иш берувчи стажировкадан ўтиш тартибини белгилайдиган локал ҳужжатни, масалан, Стажировка тўғрисидаги низомни тасдиқлаши мақсадга мувофиқдир. Низомда қуйидагиларни белгилаш мумкин:
- стажировканинг мақсади ва вазифалари;
- унинг давомийлиги;
- стажировка белгиланиши мумкин бўлган лавозимлар;
- стажировкага юборилаётган шахслар тоифалари;
- стажёрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- мураббийни тайинлаш тартиби ва унинг вазифалари;
- стажёрлар меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари;
- стажировка натижаларини баҳолаш мезонлари ва кейинчалик ишга жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.
Стажёрни ҳақ тўланадиган стажировкага қандай расмийлаштириш керак
Иш берувчи стажировка жараёнини қандай тўғри ташкил этишни тушуниши муҳим. Қатор ҳолларда стажировкани расмийлаштириш махсус норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Масалан: алоҳида буйруқ билан Стажёр ва адвокат ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
, Стажёр нотариус фаолиятини ташкил этиш тариби тўғрисидаги низом
.
Стажёрни расмийлаштириш учун, иш берувчи:
- стажировка шаклини аниқлаши;
- локал ҳужжатларни (Стажировка тўғрисидаги низом, стажировка дастури) тайёрлаши;
- тажрибали ходимлардан мураббий тайинлаши;
- стажёрни ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ва ташкилотнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириши;
- муддатли меҳнат шартномасини, ишга қабул қилиш ёки стажировкага рухсат бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириши керак.
Шартноманинг белгиланган стажировка муддатига мос келадиган аниқ муддатини белгиланг. Меҳнат шартномаси стажировка учун – касбий билим ва кўникмаларни эгаллаш мақсадида тузилганлигини кўрсатинг. Бу шартноманинг муддатлилигига асос бўлади
.
Стажировка мақсадлари ва бажариладиган мажбуриятлар рўйхатини меҳнат шартномасига иловада ёки иш берувчи томонидан тасдиқланадиган алоҳида стажировка дастурида мустаҳкамланг.
Тузилган меҳнат шартномаси асосида ва унинг мазмунига аниқ мувофиқ равишда ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг, у билан ходимни таништиринг. Буйруқда стажёрнинг мураббийи ва раҳбарининг Ф.И.О.ни ёзинг.
Ходимни my.mehnat.uz сайтида ЯММТ тизимида рўйхатдан ўтказинг.
Ходимга Т-2 шакли бўйича шахсий варақа очинг ва унга барча керакли ёзувларни киритинг. Т-2 шахсий карточкасини қандай юритиш ва қандай асосий маълумотларни киритиш кераклигини тавсияномада >> билиб олинг.
Стажёрни, ишга қабул қилинаётган ҳар қандай бошқа ходим каби, унинг меҳнат фаолиятига тааллуқли барча ички ҳужжатлар: Ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатлар ва бошқалар билан имзо қўйдириб таништиринг. Хавфсизлик техникаси бўйича инструктаж ўтказинг.
Мураббийлик қандай ташкил этилади
Мураббийлик – муваффақиятли амалиётнинг асосий элементи бўлиб, амалиётчига олинган билимларни тезроқ ўзлаштириш ва амалиётда қўллаш имконини беради.
ЎзР МК 372-моддасига мувофиқ, стажёр билан тузилган меҳнат шартномасида стажировкага раҳбарликни амалга оширувчи шахс кўрсатилиши керак. Бундай мураббий ташкилотнинг зарур малака ва иш тажрибасига эга бўлган, стажёрга касбий кўникмаларни бера оладиган ходими бўлиши мумкин.
Мураббийнинг вазифалари:
- стажёр ишини ташкил этиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
- иш жойи ва хавфсизлик техникаси бўйича кириш инструктажини ўтказиш;
- ривожланишни баҳолаш ва фикр-мулоҳаза билдириш;
- меҳнатга оид муносабатларни давом эттириш ёки стажировкани тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Янада самаралироқ бўлиши учун стажировканинг индивидуал режасини тузиш мумкин, унда муддатлар, вазифалар, кутилаётган натижалар ва оралиқ босқичларнинг баҳолари қайд этилади.
Стажировка учун қандай ҳақ тўланади
Стажёрнинг меҳнатига меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ умумий тартибда ҳақ тўланиши керак. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори МҲТЭКМдан кам бўлмаслиги керак
.
Шунингдек стажёрга қонунчиликда белгиланган қўшимча тўловлар ва устамалар (масалан, иш вақтидан ташқари, тунги иш учун ва бошқалар) татбиқ этилади.
Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар (мукофотлар, таътилга қўшимча тўловлар, моддий ёрдам ва ҳоказолар) корхонанинг локал ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибга мувофиқ тўланади.
Ушбу ҳолатда камомад аниқланган ёки товар яроқсиз ҳолга келган тақдирда ходимдан етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда ундириш учун, ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш мумкинми? Ёки стажёрларга нисбатан бундай шартномалар тузиш мумкин эмасми?
Шуни тушуниш муҳимки, стажёр мақоми қонунда тўғридан-тўғри фақат стажировка ўташ мажбурий бўлган алоҳида тоифадаги ходимлар учун мустаҳкамланган. Уларга, масалан: адвокатлар, нотариуслар, педагог ходимлар ва баъзи бошқа тоифалар киради. Агар ташкилот кўрсатиб ўтилган фаолият соҳаларига кирса, иш берувчи стажёр билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга ҳақли.
Қолган барча ҳолларда, агар гап «қонуний стажировка» ҳақида эмас, балки иш берувчининг номзоднинг билим ва кўникмаларини текшириш истаги ҳақида бораётган бўлса, ишга қабул қилишда дастлабки синовнинг белгиланиши тўғри восита бўлади. Айнан дастлабки синов белгиланадиган меҳнат шартномаси доирасида мажбуриятлар доирасини белгилаш ва зарур ҳолларда тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш мумкин. Бунда лавозим ёки бажариладиган иш бундай шартномаларни тузиш мумкин бўлган ёки функционал вазифаларига пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш кирадиган ишлар ва ходимлар тоифалари (масалан, омборчи) Рўйхатида назарда тутилган бўлиши керак
.
Ташкилотга 3 ой муддатга муддатли меҳнат шартномаси асосида стажёр қабул қилинган. Амалиёт давомида у мунтазам равишда кечикиб келади, иш жойини ўзбошимчалик билан тарк этади, топшириқларни ёмон бажаради, ҳужжатларни расмийлаштиришда хатоларга йўл қўяди. Раҳбар унга нисабатан меҳнат шартномасини стажировка муддати тугагунга қадар бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллашни талаб қилмоқда.
Стажёрни умумий асосларда интизомий жавобгарликка тортиш мумкинми? Стажёрлар учун алоҳида чекловлар борми?
Агар стажёр меҳнат интизомини бузса, иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: ҳайфсан, жарима, шунингдек меҳнат шартномасини МК 312-моддаси бўйича бекор қилиш.
Агар шахс билан меҳнат шартномаси тузилган бўлса, у ҳолда унга нисбатан бошқа ходимлар билан бир хил бўлган меҳнат ҳуқуқининг умумий нормалари: мажбуриятлар, жавобгарлик, жазо қўллаш тартиби татбиқ этилади. Асосийси – тартиб-таомилга риоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлар билан тасдиқлаш. Интизомий жазони қандай қўллаш ва расмийлаштириш ҳақида батафсил тавсияномада >> билиб олинг.
Ҳақ тўланадиган стажировка тугаганидан кейин нима қилиш керак
Стажировка тугаганидан сўнг стажёр раҳбари ёки мураббийнинг ҳисоботи тузилиши, шунингдек стажёрга кейинчалик ишга жойлашишда ёрдам берадиган тавсифнома ва тавсиянома берилиши керак.
Бунда стажировка тўғрисидаги меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин иш берувчи қуйидагиларга ҳақли:
1) агар тарафлар стажировка мақсадига ҳали эришилмаганлигини тушунсалар, тарафларнинг келишувига кўра стажировка муддатини ва тегишинча меҳнат шартномаси муддатини узайтириш. Аммо шуни ёдда тутингки, бунинг учун ҳам иш берувчининг, ҳам ходимнинг розилиги керак. Иш берувчи шартнома (стажировка) муддатини бир томонлама тартибда узайтиришга ҳақли эмас.
2) меҳнат шартномасини бекор қилиш. Агар меҳнат шартномасида стажировка тугаганидан сўнг стажёр билан меҳнатга оид муносабатларни давом эттириш мажбурияти бўлмаса, иш берувчи уни қолдириш ёки ишдан бўшатишни ўзи ҳал қилишга ҳақли.
Ҳақ тўланадиган стажировка қандай тўхтатилади
Стажировканинг тугаши у ўтказилган асосга боғлиқ:
- Муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан, бу ҳақида ходимни 3 кун олдин огоҳлантирган ҳолда
. Муддатли меҳнат шартномасини қандай бекор қилиш ҳақида батафсил тавсияномада билиб олинг.
- Тарафларнинг келишувига кўра: агар стажёр ва иш берувчи стажировкани муддатидан олдин якунлашга қарор қилган бўлса
. - Стажёрнинг ташаббуси билан: стажёр, бу ҳақида 2 ҳафта олдин огоҳлантирган ҳолда, меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши мумкин
. - Иш берувчининг ташаббуси билан: МКда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда. Масалан, стажёр топшириқларни бажара олмаса, интизомни бузса ва ҳоказо
.
- Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади
- Ишга қабул қилиш ЯММТда қандай расмийлаштирилади
- Муддатли меҳнат шартномасини доимий равишда узайтириш мумкинми
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса – кейин талаб қилиш керак
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида ва қандай ҳужжатларни кейин талаб қилиш керак
Телеграм канали