Меҳнат дафтарчасининг дубликатини расмийлаштириш талаб этиладиган ҳолат
Ишга янги қабул қилинган ходим кадрлар бўлимига меҳнат дафтарчаси ўрнига олдинги иш даври тўғрисидаги маълумот киритилган қўшимча варақни тақдим этди. У меҳнат дафтарчасининг мавжудлиги тўғрисидаги саволга унга меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилмаганлигини, қўшимча варақ эса олдинги иш жойидаги барча маълумотлар киритиладиган ҳужжат сифатида қўлланилганини тушунтириб ўтди. Кадрлар бўлими ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қўшимча вараққа киритиши мумкинми ёки янги меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш керакми?
Қўшимча вараққа ишга қабул қилиш тўғрисида ёзув киритиш мумкин эмас, чунки қўшимча варақ меҳнат дафтарчасисиз хақиқий ҳисобланмайди (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг (МВ ва ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган) 2.23-банди иккинчи хатбошиси).
Меҳнат дафтарчаси олдинги иш берувчилар томонидан расмийлаштирилмаганлигини ҳисобга олиб, ходимдан меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш тўғрисида ёзма шаклда ариза олиш тавсия қилинади, шунга асосан “Дубликат” деб ёзган ҳолда меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилади ва 402-сонли Йўриқномада ўрнатилган қоидалар бўйича тўлдирилади.
- Фамилия ўзгарганда меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш
- Эски намунадаги меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликат расмийлаштириш
- Биринчи марта ишга қабул қилинганда дубликат расмийлаштириш
- Меҳнат дафтарчасининг титул варағига муҳр босиш
- Собиқ ходим иш тополмаганлиги сабабли моддий ёрдам берилишини талаб қилганда