Меҳнат дафтарчасидаги хато ёзувни тузатиш
Меҳнат дафтарчаси тўлдирилаётганда “Туғилган санаси ва йили” устунига ишга кирган сана ёзиб қўйилди. Бу қоидабузарлик ҳисобланадими ва бунинг учун жарима солиниши мумкинми? Буни қандай тузатиш мумкин?
Мазкур ёзув хато ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқномада (АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган) буни тузатиш тартиби назарда тутилмаган. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида мазкур ёзувни эҳтиёткорлик билан бир чизиқ билан ўчириб, юқоридан эса тўғриси киритилади. Қонун ҳужжатларида мазкур ҳолатда жавобгарлик назарда тутилмаган.
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган нотўғри ёзувни тузатиш
- Меҳнат дафтарчасининг дубликатини расмийлаштириш талаб этиладиган ҳолат
- Фамилия ўзгарганда меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш
- Эски намунадаги меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликат расмийлаштириш
- ОТМни битириб келган ходимга меҳнат дафтарчасини очиш