Пригодится каждому кадровику в декабре:
«Аванс» билан иш ҳақи ҳисобидан олдиндан қарз олиш ўртасидаги фарқ
Ходим келажакдаги иш ҳақи ҳисобидан маълум миқдорда маблағ сўраб ариза берди. Буни қарз деб ҳисоблаш мумкинми?
– Бу бериладиган пулнинг миқдорига боғлиқ. Агар сўралган пул миқдори бир ойлик иш ҳақи миқдоридан ошмаса, уни “аванс” тўлови сифатида бериш мумкин.
Агар сўралган пул миқдори бир ойлик иш ҳақи миқдоридан ортиқ бўлса, у қарз сифатида баҳоланади. .
Буни икки шаклда расмийлаштириш мумкин:
1) Ходим келажакда қайтариш шарти билан маълум миқдорда маблағ сўраб ариза ёзади, – “келгуси маош ҳисобидан” ибораси шу маънони англатади. Иш берувчи эса керакли миқдордаги маблағни беришга буйруқ чиқаради;
2) Иш берувчи ва ходим ўртасида ФК 732–742-м.га кўра қарз шартномаси тузилади.