Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимни чақириб олиш
Хусусий корхона ходимаси 2 ёшгача бола парваришлаш таътилида. Уни таътилдан ишга чақириб олса бўладими?
Мазкур саволга “Норма” эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова жавоб беради.
– «Йўқ, ходимни бола парваришлаш таътилидан чақириб олиш мумкин эмас.
МК нинг 147-моддасига мувофиқ таътилдан чақириб олиш фақат йиллик меҳнат таътилларига нисбатан қўлланилади.
Ходимни муддатидан олдин таътилдан чақириб олиш учун унинг ишга чиқиш истаги акс этган ёзма аризаси асос ҳисобланади. Ариза илтимос шаклида эмас, балки билдирув кўринишида бўлиши керак, негаки ходим иш берувчини ишга чиқиши ҳақида огоҳлантиряпти, иш берувчи унга рад жавобини бера олмайди. Аммо, бу борада МКда аниқ модда келтирилмаган. Лекин, ходим таътил олишга ҳақли бўлганидек, ундан муддатидан олдин ҳам қайтишга ҳақли саналади.
Мазкур аризага асосан иш берувчи буйруқ чиқаради.
Аризада ходим хоҳишига кўра иш берувчидан унга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланишини сўрашга ҳақли ».
- Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимни ишдан бўшатиш
- Ходим уни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олишни талаб қилиши мумкинми
- Декретдаги ходима таътилдан қайтиш ниятини билдирса
- Бола парваришлаш таътилини ота олмоқчи бўлса
- Ходима туғиш таътилига ўз вақтида чиқишни истамаса, нима қилиш керак