Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иш берувчиларга таъсири

preview

2022-йил 1-январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш жамғармаси иш берувчиларга ногиронлиги бўлган ҳар бир ходим учун субсидия тўлайди. Бу Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Бошқа имтиёзлар ҳам тақдим этилади.

 

Субсидия ҳар бир ходим учун 1,5 БҲМни ташкил қилади ва йилига 2 марта Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар бундан мустасно .

Субсидиялардан ташқари, иш берувчилар ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар оладилар. 2022-йилнинг 1-мартидан 2024-йилнинг 1-мартигача ногиронлиги бўлган ходим ташкилотда узлуксиз камида 6 ой ишлаган бўлса, ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ қайтарилади. Солиқни қайтариш унинг ишлаган еттинчи ойидан бошланади .