Касаба уюшмалари федерацияси 2022 йил учун Жамоа шартномаси макетини ишлаб чиқди

preview

2022 йил учун Жамоа шартномасининг умумий макети тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари органларининг таклифларини, шунингдек қонунчиликдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

 «2021 йил давомида ўз кучини йўқотган бир қатор қонуности ҳужжатларининг нормалари макетдан чиқариб ташланган. Федерация хабарига кўра, бунда барча ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»га мувофиқ амалга оширилиши кераклиги белгиланган».

Солиқ кодексидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатда хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчи ташкилотларни танлашда «лозим даражада эҳтиёткор» бўлиш талаби акс эттирилган. Шунингдек Меҳнат кодексининг асосий принциплари: касаба уюшмаларига бирлашиш ва жамоавий музокараларни олиб бориш ҳуқуқи, болалар ва мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши, гендер тенглик ҳисобга олинган.

«Меҳнат шартномаси, бандлик кафолатлари» бўлимида меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартиришни «Ягона миллий меҳнат тизими»да рўйхатдан ўтказиш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилган.

Худди шу бўлимда иш берувчининг ташаббусига кўра ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилинишига ёзма розилик бериш касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги аризани касаба уюшмаси органида кўриб чиқиш тартиби”га асосан кўриб чиқилиши белгиланган.

Макетга коронавирус пандемиясига оид тавсиялар, совуқ ва иссиқ ҳавода ишлаш чоғида қўшимча танаффуслардан фойдаланиш имконияти, шунингдек бошқа янгиликлар киритилган.

Манбага қаранг.


Коллектив шартномалар Коллектив шартномалар Коллектив шартномалар /ru/publish/doc/text177900_kasaba_uyushmalari_federaciyasi_2022_yil_uchun_jamoa_shartnomasi_maketini_ishlab_chiqdi