Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ҳамкасб таътилда бўлса, иш ҳажмини кўпайтириш мумкинми
Ходим таътилга чиқди. Иш берувчи шунга ўхшаш вазифаларни бажарувчи бошқа ходимнинг белгиланган иш куни давомидаги иш ҳажмини кўпайтирмоқчи. Бу қонунийми?
– Ҳа, қонуний, фақат ходимнинг розилиги керак бўлади.
Ишлар ҳажмини кўпайтириш – меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш .
Ишлар ҳажмини кўпайтиришга шундай касб ва лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган (масалан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, таътил, малака ошириш ва бошқа даврда) ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади. Ишлар ҳажмини кўпайтиришга, қоидага кўра, жумласига ушбу ходим кирадиган ходимларнинг ана шу тоифаси доирасида рухсат этилади.
Вақтинча йўқ бўлган ҳамкасбининг ишини бажарганлик учун ходимга қўшимча ҳақ тўланиши лозим. Унинг миқдори томонларнинг келишуви бўйича белгиланади ёки жамоавий шартномада ёхуд бошқа ички ҳужжатда назарда тутилиши мумкин .
Қўшимча ишни бажариш шартларини (унинг мазмуни ва ҳажми, бажариш муддати, қўшимча ҳақ тўлаш миқдорини) ходимнинг ёзма розилиги бўйича белгиланг. Уни меҳнат шартномасига қўшимча келишув сифатида расмийлаштириш мумкин.
Келишувга асосланиб, асосий ходим йўқ бўлган вақтда ишлар ҳажмини кўпайтириш тўғрисида буйруқ чиқаринг.