Ходимни таътилдан чақириб олиш

preview

Ички меҳнат тартиби қоидаларида иш берувчининг фармойишларига бўйсунмаслик меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисобланиши кўзда тутилган. Ходим таътил вақтида иш берувчидан муддатидан олдин ишга чиқиш тўғрисида фармойиш олди, бироқ уни бажаришдан бош тортди. Иш берувчи бу вазиятда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлими?

 

- Йўқ, ҳақли эмас. Меҳнат кодексининг 147-моддасига кўра, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Демакки, иш берувчининг фармойишини бажариш ёки бажармаслик ходимнинг ҳуқуқидир.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 176-моддаси 1-қисмига кўра ходимнинг мажбуриятларига иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш киради. Кўрилаётган вазиятда иш берувчининг фармойиши қонунга зид бўлиб, уни бажариш ходимнинг қонунда белгиланган вазифаларига кирмайди.