Ишдан бўшатиш санаси йиллик таътилга тўғри келса

preview

Ходим штат қисқартирилиши сабабли у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида 2 ой олдин огоҳлантирилди. Ишдан бўшашига бир ойдан камроқ вақт қолганида у йиллик таътил учун ариза берди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси таътил даврига тўғри келяпти. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ қайси сана билан расмийлаштирилиши керак?

 

Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисмига кўра, ходим меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.      

Шунинг учун Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 1-бандига биноан ишдан бўшатиш санаси таътил даврига тўғри келадиган кун бўлиши мумкин эмас. Ходим ишга чиқиши керак ва шундан кейингина у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

Охирги иш куни ва шунга мувофиқ буйруқ билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун ходим таътилдан қайтган биринчи кун бўлиши мумкин .

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text178159_ishdan_bushatish_sanasi_yillik_tatilga_tugri_kelsa