Меҳнат кодексида назарда тутилмаган жазо қўлланганда

preview

 Ишга маст ҳолда келган ходимга буйруқ билан қатъий ҳайфсан эълон қилинди. Нимага бунинг учун иш берувчини жазолашлари мумкин?   

 

– МК 181-м. 2-қ. бузилган. Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллашга ҳақли:

  • ҳайфсан;
  • жарима;
  • МК 100-м. 2-қ. 3–4-бб. бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа чораларни қўллаш тақиқланади.

Қатъий ҳайфсан рухсат этилган жазо чоралари сирасига кирмайди. Ҳайфсан («қатъий» сўзини қўшмасдан) эълон қилиш мумкин.

«Огоҳлантириш», «хатони кўрсатиш», «таъсир ўтказиш» ва ҳ.к. каби интизомий жазо чоралари ҳам мавжуд эмас.

 

Иш берувчи учун оқибатлар

Айбдор мансабдор шахсга МЖТКнинг 49-м. бўйича жарима солишлари мумкин.

 

Қандай тузатилади 

Ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кўп вақт ўтмаган бўлса, олдинги буйруқни бекор қилиш ва МК 181-м. назарда тутилган тўғри интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ чиқаринг .

1 ойдан кўп вақт ўтган бўлса, буйруқни бекор қилишга тўғри келади. МК 182-м. 5-қ. мувофиқ, интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, 1 ой ичида қўлланилади.


Иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш усуллари Иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш усуллари Иш берувчининг хатолари ва уларни тузатиш усуллари /publish/doc/text178442_mehnat_kodeksida_nazarda_tutilmagan_jazo_qullanganda