Ходим қонунчиликда талаб этилган тиббий хулосасиз ишга қабул қилинган
10.02.2022
Ташкилот 56 ёшли аёлни бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилди. Расмийлаштириш чоғида ундан стандарт ҳужжатлар тўплами – паспорт, меҳнат дафтарчаси, диплом нусхасини талаб қилдилар. Меҳнат шартномасини тузгач иш берувчи тиббий кўрикни ташкил этиши кераклигини «эслаб қолдилар». Буни «ўтган сана билан» амалга ошириш мумкинми?
– Тиббий кўрик – айрим тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишнинг асосий шартларидан бири. Бундай ходимлар рўйхати МК 214-м. келтирилган:
- 18 ёшга тўлмаган шахслар;
- 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
- ногиронлар;
- меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлган шахслар;
- озиқ-овқат...
