Корхонада таътиллар жадвали йўқ

preview

Корхонада таътилларни фақат ходимлар аризалари асосда бериш йўлга қўйилган. Янги юристимиз бу нотўғри, таътиллар жадвали бўлиши керак, деди. Бу қанчалик тўғри? Календарь йили бошланиб бўлган бўлса...

 

– МК 133-м. иш берувчи ходимларга йиллик меҳнат таътиллари бериш мажбурийлигини назарда тутади. Шунингдек у таътиллар жадвалини (намунага қаранг) тузиш йўли билан ходимларга таътилларни бериш навбатини белгилаши керак . У – мулкчилик шакли ва штатдаги ходимлар сонидан қатъи назар – барча ташкилотлар учун мажбурий маҳаллий ҳужжат.

Иш берувчи ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда буйруқ билан жадвални тасдиқлайди. Ушбу тартиб-таомилни бу ерда батафсил ёритганмиз. 

 

Иш берувчи учун оқибатлар

Таътиллар жадвалининг йўқлиги сабабли иш берувчи меҳнат органидан мазкур қонунбузарликни бартараф этиш борасида кўрсатма олиши мумкин. Шунингдек,  иш берувчининг мансабдор шахси МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

 

Хатони тузатиш тартиби

Бундан буён навбатдаги календарь йил бошлангунга қадар раҳбарнинг буйруғи билан таътиллар жадвалини тасдиқланг.

Календарь йил бошланган бўлса, ҳар қандай ҳолатда жорий сана билан таътиллар жадвалини тасдиқланг.