Пригодится каждому кадровику в феврале:
«Компаниянинг айрим ходимлари иш кунининг кўп қисмини биржа савдосини кузатиб, компьютер монитори қаршисида ўтказади. Иш берувчи улар учун мунтазам тиббий кўрикларни ташкил қилиши керакми?»
- Ҳа, керак.
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки ва МКнинг 214-модасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларни вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Шу жумладан - ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги 2387-сонли Низомнинг 1-3 сон иловасида келтирилган ишларда банд бўлганларни.
Жумладан, ушбу ҳужжатнинг 1-сон илованинг 6.11-бандига мувофиқ экран, видеотерминалларни (дисплейларни) узлуксиз кузатиш билан боғлиқ ишда банд бўлганлар офтальмолог ва невропатологда дастлабки ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиши керак:
- мониторда 8 соатлик иш сменасида 4 соатдан кўп – 1 йилда 2 марта;
- 4 соатдан ортиқ – йилига 1 марта.
Даврий тиббий кўриклар иш вақтида амалга оширилади.
Тиббий кўриклар пайтида иш жойи (лавозими) ва ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти