Талаба директор бўлиши мумкинми

preview

«Олий таълим муассасасининг кундузги бўлимида ўқийдиган талаба тўлиқ иш куни ишлашга ва МЧЖ директори лавозимини эгаллашга ҳақлими?».

 

– Кундузги шаклда ўқийдиган талаба директор лавозимини эгаллаши мумкин.

Тўлиқ иш кунига келадиган бўлсак, бу унга белгиланган иш вақти режимига боғлиқ бўлади.

Талаба фақат ўқишдан бўш вақтидагина ишлаши мумкин. Ушбу муайян ҳолатда якка тартибдаги иш графиги доирасида, масалан, соат 14.00 дан (ўқишдан кейин) 22.00 гача директор вазифаларини бажариши мумкин. Бироқ олий таълим муассасасидаги ўқиш соатларига тўғри келадиган вақтга иш соатлари белгиланиши мумкин эмас.

Айтайлик, директор-талаба якка тартибдаги график бўйича эмас, балки бошқа ходимлар сингари умумий график бўйича, яъни, масалан, соат 18.00 га қадар ишлайдиган бўлса, унга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши лозим.

МКнинг 119-моддаси 1-қисмига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Нормал давомийликдаги иш вақти бўйича ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меҳнат ҳуқуқларидан тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлайдиган ходимлар  ҳам фойдаланадилар. Булар қуйидагиларга тааллуқли:

  • йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатига;
  • меҳнат стажини ҳисоблашга.

Бироқ уларнинг меҳнатига ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади .

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text180659_talaba_direktor_bulishi_mumkinmi