Таътил кунлари ПФ-131-сон Фармон ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисобланганда

preview

«Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходимага 2022 йил 18 апрелдан 2022 йил 17 майгача 24 иш кунилик муддатга навбатдаги меҳнат таътили берилган. Таътил кунлари ПФ-35-сон Фармонга асосан (ПФ-131-сон Фармон билан ўзгартиришлар киритилгунга қадар) ҳисобланган. 30.04.2022 йилдаги ПҚ-231-сон қарор ва ПФ-131-сон Фармон чиқиши билан нималар ўзгарди? Буйруққа қандай тузатишлар киритилиши лозим?».

Саволга «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Мазкур ҳолатда 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-231-сон қарор ҳамда ПФ-131-сон Фармонга мувофиқ таътил кунлари ҳисобига якшанба кунлари (24 апрель, 1 май, 8 май, 15 май), Рўза Хайити нишонланадиган сана (2 май), қўшимча дам олиш куни (3 май) ҳамда Хотира ва Қадрлаш куни (9 май) киритилмайди.

Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасида ходиманинг таътили 18 майга қадар давом этади ва ушбу сана ҳам ҳисобга киритилади, 19 май ишга чиқиш куни бўлади.

Таътил муддатини ҳамда ишга чиқиш санасини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни чиқаришни тавсия қиламиз. Масалан, қуйидаги формулировкада берилиши мумкин:

  • «1. 30.04.2022 йилдаги ПҚ-231-сон қарор ва ПФ-131-сон Фармон чиққанлиги муносабати билан ____________________га таътил бериш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар киритилсин, унда 2022 йил 18 май таътил тугаш куни, 2022 йил 19 май ишга чиқиш куни ҳисоблансин.

Кадрлар бўйича инспектор киритилган ўзгартиришлар ҳақида __________________ ходимани хабардор қилсин, ўзгартиришларни иш вақтини ҳисобга олиш табелига ва Т-2 шаклидаги шахсий карточкага киритсин».


Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text181145_pf-131-son_farmon_hisobga_olinmagan_holda_tatil_kunlari_hisoblanganda