Қачон огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш мумкин бўлмайди

preview

Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга ариза тақдим этди ва белгиланган икки ҳафталик огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирган ҳолда у билан тузилган меҳнат шартномасини ариза топширилган кунда бекор қилишни сўради.

Бу қанчалик тўғри-нотўғрилигини «Норма» компанияси эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб берди:

 

– Йўқ, бундай қилиш нотўғри бўлади.

Ходимни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишда икки ҳафталик огоҳлантириш муддати  иш берувчи бу вақтда янги ходимни топиши, ишдан бўшаётган ходимдан ҳужжатлар ва моддий қимматликларни қабул қилиш-топшириш ишларини ташкиллаштириши учун зарур. 

Тарафлар ўртасидаги ўзаро келишувга биноан, шунингдек ходим ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқ бўлган ҳолатларда (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳолларда) меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.

Бунда огоҳлантириш муддатининг қолган қисми учун пуллик компенсация тўланмайди.

Эътибор беринг

МКнинг 99-моддасига кўра ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшатишда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш назарда тутилмаган.

 

Алмаштириш мумкин бўлган ҳолатлар

Меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддасида кўрсатилган асослар бўйича (иш берувчининг ташаббусига билан) бекор қилинганда, тарафларнинг келишувига биноан огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш бериладиган 2 ойни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин:

  • технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ;
  • ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги – қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда .

Шунингдек ходим малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштирилишини сўрашга ҳақлидир .

Айрим ҳолатларда иш берувчи қуйидаги вазиятларда меҳнат шартномаси бекор қилинганда бир томонлама тартибда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади:

  • мулкдор алмашганлиги сабабли – корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномалари;
  • ходим томонидан ножўя ҳаракат содир қилинганлиги сабабли .


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text181181_qachon_ogohlantirish_muddatini_pullik_kompensaciyaga_almashtirish_mumkin_bulmaydi