Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Имзо йўқ – жазо йўқ
Агар ходим ички меҳнат тартиби қоидалари билан имзо остида таништирилмаган бўлса, иш берувчи қоидабузарлик учун ходимга интизомий жазо қўллаши мумкинми?
- Йўқ, қўллай олмайди.
Меҳнат кодексининг 174-моддасига мувофиқ корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан, шу жумладан ички меҳнат тартиби қоидалари билан олдиндан таништирилиши лозим . Бундан ташқари ходим уларнинг матни билан имзо остида танишган бўлиши керак. Ходим қоидалар билан танишганлигини тасдиқловчи шахсий имзоси бўлсагина, меҳнат интизомини бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган жавобгарликка тортиш мумкин бўлади .
Эслатиб ўтамиз: меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий чоралардан бирини қўллашга ҳақли:
- ҳайфсан;
- жарима;
- Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3 ёки 4-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Ленара ХИКМАТОВА
«Норма» эксперти, ҳуқуқшунос