Ходим паспорт ўрнига ID карта олган бўлса

preview

«Ходим биометрик паспорт билан ишга қабул қилинган. Кейинчалик унинг ўрнига ID карта олди. Ходимлар бўйича мутахассис нима қилиши керак? Меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш керакми?».
 

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
 

– Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни (паспортни ID-картага) алмаштириш меҳнат шартномасидаги ўзгаришларга олиб келмайди ва иш берувчига ҳам, ходимга ҳам боғлиқ эмас. Шунинг учун меҳнатшартномасига қўшимча келишув тузишга ҳожат йўқ.

 

Сиздан қуйидагилар талаб қилинади:

1) ходимдан янги ҳужжатни қабул қилинг ва унинг маълумотларини кадрларга оид ҳужжатлар – Т-2 шахсий карточкасига киритинг;

2) янги ҳужжат нусхасини шахсий ишга илова қилинг;

3) ўзгаришлар ҳақида бухгалтерияга хабар беринг;

4) ID-карта маълумотларини ЯММТга киритинг. Бу ҳақда босқичма-босқич йўриқномани бу ерда қаранг:

Келгусида ходимнинг маълумотларини тўлдиришда унинг ID карта  маълумотларини кўрсатинг.

 

Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари – кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш, меҳнат ҳужжатларини меҳнат билан олиб бориш ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари, кадрлар ҳужжатлари, меҳнат ҳужжатлари Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари. Kadrovik.uz сайтидан Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари ҳақида мақолалар топилади. Бу ерда кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида фойдали маълумотлар берилган. Бу ерда Ўзбекистонда меҳнат ҳужжатларини тузиш тўғрисида маълумот берилди. Ҳамма меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида /ru/publish/doc/text182334_hodim_pasport_urniga_id_karta_olgan_bulsa