Иш берувчи намунали хулқ учун жазони муддатидан аввал олиб ташлашга мажбурми

preview

Ходимга прогул учун ҳайфсан берилиб, интизомий жавобгарлик даврида (1 йил) чораклик мукофотлардан маҳрум қилинди. Олти ой ўтгач, қоидабузар ишлайдиган бўлим бошлиғи директорга намунали хатти-ҳаракати учун ҳайфсанни муддатидан аввал олиб ташлаш илтимоси билан мурожаат қилди. Иш берувчи бундай илтимосни қондиришга мажбурми ёки рад этиши мумкинми? Олиб ташлаш ва сўндириш ўртасидаги фарқ нимада?

Саволларга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– Дарҳақиқат, иш берувчи ходимдан интизомий жазони амал қилиш муддати тугагунга қадар олиб ташлашга ҳақли.  

Уни  иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра олиб ташлаши мумкин  .

Бу иш берувчининг ҳуқуқи, мажбурияти эмас.

Меҳнат кодекси интизомий жазони қўллаган мансабдор шахс уни муддатидан олдин олиб ташлаши шарт бўлган ҳеч қандай асосларни назарда тутмайди.

Иш берувчи эса бунинг учун ариза (илтимоснома)ни қондиришдан бош тортса, жавобгар бўлмайди.

Эътибор беринг

Интизомий жазони олиб ташлаш ва сўндиришни адаштирманг.

Интизомий жазонинг сўндирилиши – бу жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган унинг амал қилиш муддатининг тугаши. Яъни, интизомий жазо муддати тугагандан сўнг у автоматик равишда сўндирилади.

Интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш учун эса буйруқ чиқариш  керак.

Қуйидагилар буйруқ чиқариш учун асос бўлади:

  • ходимнинг аризаси – агар у ўзи жазони олиб ташлашни сўраса;
  • ходим рўйхатга олинган бўлим бошлиғининг илтимосномаси (меҳнат жамоаси, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи).

Агар ташкилот раҳбари интизомий жазони ўз ташаббуси билан бекор қилса, буйруқ қўшимча ариза ва илтимосномаларсиз расмийлаштирилади.

 

Интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлашнинг ҳуқуқий оқибатлари

Интизомий жазо муддатидан аввал олиб ташланганидан кейин:

1) ходим жазоланмаган деб ҳисобланади. Тегишинча, агар бундан кейин ходим яна ҳуқуқбузарлик қилса, уни Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3-бандига биноан меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиб бўлмайди. Кейинги жазо чораларини қўллашда муддатидан аввал олиб ташланган интизомий жазо энди ҳисобга олинмайди;

2) агар ходим интизомий жазо муддати давомида мукофотлардан маҳрум қилинган бўлса, уларнинг тўлови жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида буйруқ берилган пайтдан бошлаб қайта тикланади.

Мукофотдан маҳрум қилиш билан бирга интизомий жазо қўлланилишининг ўзига хосликлари ҳақида батафсил бу ерда ёзганмиз:


Интизомий жазо Интизомий жазо Интизомий жазо /publish/doc/text182725_ish_beruvchi_namunali_hulq_uchun_jazoni_muddatidan_avval_olib_tashlashga_majburmi