Йўқотилган меҳнат дафтарчасини тиклаш мумкинми

preview

«Кадрлар бўлими ходимнинг меҳнат дафтарчасини йўқотиб қўйди. Ходим иш стажини тиклаш учун аввалги иш жойлари тўғрисида aрхив маълумотларини тақдим эта олмайди.
Агар унинг аввалги иш жойи ўз фаолиятини тўхтатган ва ҳужжатлар архивга топширилмаган бўлса,  меҳнат дафтарчасини қоғоз шаклида қандай қилиб тиклаш мумкин?».

Kadrovik.uz тушунтиради:
 
– Ходим қоғоз меҳнат дафтарчасини тиклай олмайди, чунки 2020 йил бошидан бери бланклар чиқарилиши тўхтатилган. Барча ташкилотлар иш стажи ҳисобини ЯММТ тизимида электрон шаклда юритади  .

Ходим архив маълумотномалари билан тасдиқлаб бўлмайдиган иш стажини суд орқали, иш ҳақидан ушлаб қолинган мажбурий тўловлар бўйича аниқлаб, тиклашига тўғри келади. 

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун  бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, иш стажига қўшилади .

2022  йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади .

Валерия Ляндрес,

"Норма" эксперти

 

Меҳнат дафтарчаси Меҳнат дафтарчаси Меҳнат дафтарчаси /publish/doc/text183178_yuqotilgan_mehnat_daftarchasini_tiklash_mumkinmi