Дастлабки синовни белгилашда иш берувчининг ТОП-5 хатоси

preview

Ишга қабул қилишда дастлабки синов иш берувчига ходим ўзига топширилган ишга лаёқатлилигини текшириш, шунингдек – натижа қониқарсиз бўлганда уни соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имконини беради МК 87-м. Бунда дастлабки синов нафақат шартлашилиши, балки тўғри расмийлаштирилиши ҳам керак.

Дастлабки синовни белгилашда иш берувчиларнинг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:

 

1-хато. Иш берувчи шахсни дастлабки синовга меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда қабул қилади

 МКнинг 84-м. 2-қ.га мувофиқ дастлабки синов тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида шартлашилиши керак. Бироқ, хатто шахс тегишли расмийлаштиришсиз ишга қабул қилинган тақдирда ҳам бу иш берувчини ҳеч қандай тарзда «қутқармайди». Ахир  ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг рухсати билан ходимга  ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса,  иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади .  Ва ҳақиқатда  ишлашга рухсат этилган шахс оқибатда  дастлабки синов шарти билан меҳнат шартномасини имзолашни рад этишга ҳақли. Бу ҳолда иш берувчи дастлабки синов тўғрисида шартлашилмаган ҳолда меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлади.

  

2-хато. Дастлабки синов тўғрисида шарт фақат буйруқда ёзилади

Дастлабки синов мавжудлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат бу меҳнат шартномасидир. Айнан у ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади . Буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади . Шунинг учун, агар дастлабки синов тўғрисидаги шарт фақат буйруқда мавжуд бўлса ва меҳнат шартномасида мавжуд бўлмаса, ходим синовсиз қабул қилинган ҳисобланади .

 

3-хато. Ходим дастлабки синовга  иш ҳақисиз ва рағбатлантириш хусусиятига эга қўшимча тўловларсиз қабул қилинади

Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади . МК 154-м. мувофиқ иш берувчи ходимга ўзи бажарган иши учун ҳақ тўлаши шарт.

Синов муддатида меҳнатга ҳақ тўлаш мазкур лавозим, касб, мутахассислик бўйича ходимлар учун белгиланган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Бундан ташқари, компаниянинг меҳнатга  ҳақ тўлаш тизими билан  белгиланган иш ҳақи, мукофотлар, устамалар, қўшимча тўловлар миқдорини пасайтириш мумкин эмас.

 

4-хато. Дастлабки синов белгилаш тақиқланган ходимлар тоифалари ҳисобга олинмайди

Дастлабки синовни барчага қаторасига белгилаш мумкин эмас.  Айтиш мумкинки, ходимларнинг қуйидаги тоифаларининг омади келган, улар синовсиз ишга қабул қилинадилар :

  • ҳомиладор аёллар;
  • 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • корхона учун белгиланган минимал иш жойлари  ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини  тамомлаган кундан эътиборан  3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари  ишга қабул қилинганда;
  •  меҳнат шартномаси 6 ойгача муддатга тузилган ходимлар.

 

5-хато. Бошқа ишга ўтказилганда синов муддати белгиланади

Дастлабки синов фақат меҳнат шартномаси тузилганда белгиланади. Меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда ўзгартирилганда, ҳатто ходим унга рози бўлган тақдирда  ҳам синовни расмийлаштириш мумкин эмас:

  • бошқа ишга ўтказишда;
  • меҳнат шартлари ўзгартирилганда;
  • иш жойи ўзгартирилганда.

Тегишинча, синов муддати, масалан, анча юқори лавозимга ёки катта ҳақ тўланадиган ишга ўтказилаётган ходимга унинг лаёқатини текшириш учун белгиланиши мумкин эмас. 

 

Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /ru/publish/doc/text185219_dastlabki_sinovni_belgilashda_ish_beruvchining_top-5_hatosi