Пригодится каждому кадровику в сентябре:
МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра бўшамоқчи бўлса
«МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан, ходим икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Шу билан бирга, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 33-моддасига мувофиқ, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини хабардор қилиши шарт.
Гарчи иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ҳали бу масала бўйича қарор қабул қилмаган бўлса ҳам МЧЖ директори 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ишни тўхтатишга ҳақлими, иш берувчи эса унга меҳнат дафтарчасини бериши ва ҳисоб-китоб қилиши шартми?».
Вазиятни эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Бошқа ҳар қандай ходимлар каби МЧЖ директорига ҳам меҳнат қонунчилигининг барча нормалари татбиқ қилинади.
Агар директор меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилиш тўғрисида ариза берган бўлса, у билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ – ариза топширилганидан кейин 2 ҳафта ўтгач бекор қилиниши керак.
Бу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор таъсисчиларнинг иродасига боғлиқ эмас.
Иштирокчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни тавсия этамиз . Бунда умумий йиғилишда фақат битта – иштирокчилардан бирига меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида буйруқ чиқаришга ваколат бериш масаласи ҳал қилинади.
Умумий йиғилишни ўз вақтида ўтказмаслик (ариза берилган кундан бошлаб 14 кун давомида) директор билан ҳисоб-китоб қилиш ва унга меҳнат дафтарчасини бериш муддатларининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу, ўз навбатида, судлашишга олиб келиши мумкин.
Қўшимча йўл-йўриқларни қуйидаги тушунтиришлардан топасиз:
- Директорни ишдан бўшатаётганда меҳнат дафтарчасига нима ёзиш керак;
- Янги раҳбар билан меҳнат шартномасини ким имзолайди.