Пригодится каждому кадровику в сентябре:
ЯММТда шартнома синов муддати билан тузилганлигини кўрсатиш
«Ходим 3 ойлик синов муддати билан ишга олинди. Бу ЯММТда қандай расмийлаштирилиши керак? Агар у синов муддатидан ўтмаса, қандай йўл тутиш лозим?».
Саволга kadrovik.uzнинг илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди:
– Синов муддати билан тузилган меҳнат шартномаси ЯММТда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқномага мувофиқ умумий тартибда рўйхатдан ўтказилади. Аммо тизимда синов муддати ҳақида маълумот бериш керак эмас.
Синов муддатидан ўта олмаган ходим ишдан бўшатилаётганда, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам умумий тартибда рўйхатга олинади.
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 81-моддасига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Улар ЯММТ тизимида ҳам кўрсатилмайди.