Пригодится каждому кадровику в сентябре:
2023 йил январь ойи учун таътил қандай расмийлаштирилади
Бугунги кунда кадрлар бўйича мутахассислар ходимларга 2022 йил декабрь ойида бошланувчи ва 2023 йил январь ойида тугайдиган таътилларни расмийлаштира туриб муаммога дуч келишмоқда. Улар қуйидагиларни билишмайди:
1) январь ойида қандай қўшимча дам олиш кунлари белгиланади;
2) қайси байрам кунларининг кўчирилиш эҳтимоли бор;
3) умуман олганда, ходимлар янги йил байрамида неча кун дам олишади.
Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Дарҳақиқат, муаммо бор. Лекин уни эҳтиёткорлик билан четлаб ўтиш мумкин…
1. Таътилларни расмийлаштириш
2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида ҳар йиллик Президент Фармони чиқишидан аввал, агар таътилларни айнан декабрь-январь ойларида расмийлаштириш зарурати туғилса, таътилни тахмин қилинаётган кўчиришларсиз ёки қўшимча таътил кунларисиз календарга мувофиқ ҳисоблаб чиқишни тавсия қиламиз.
Дам олишда бўлган ходимларга таътилни ҳисоблаш тартибини ва агар қўшимча МҲҲлар тасдиқланса, уларга кичик тузатиш киритилиши эҳтимолини тушунтиринг.
Шуни эътиборга олингки, 2022 йил 31 декабрь – бу 6 кунлик иш ҳафтаси шароитида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун. Бу сана фақат улар учун таътил кунларини ҳисоблашга киритилмайди.
«5 кунлик режимда» ишлайдиганлар учун 2022 йил 31 декабрь таътил кунларини ҳисоблашга киритилган дам олиш куни, календарь шанба бўлиб қолади .
2023 йил 1 январь (янги йил байрами, амалдаги МК 131-м.) якшанба кунига тўғри келади ва барча иш режимлари учун (бир вақтнинг ўзида байрам ва якшанба сифатида) таътил пули ҳисоб-китобига киритилмайди.
Агар таътил расмийлаштирилса, лекин байрамлар бошлангунга қадар таътил миқдорига таъсир қилувчи меъёрий ҳужжат чиқса, иш берувчилар қуйидагиларга мажбур бўлади:
1) таътил кунларини қайта ҳисоблаш;
2) ходимларни улар билан таништирган ҳолда қўшимча ички ҳужжат билан буйруққа ўзгартириш киритиш.
2. Янги йил байрамларида дам олиш кунлари сони
Кўрсатилган саналарга яқин қолганда тегишли МҲҲ тасдиқланишига ишонамиз. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда тақвим бўйича – 31 декабрь ва 1 январда дам оламиз:
2023 йил январь |
||||||
Душанба |
Сешанба |
Чоршанба |
Пайшанба |
Жума |
Шанба |
Якшанба |
|
|
|
|
|
31 декабрь |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
18 |
19 |
20 |
21 |
22 |
23 |
24 |
25 |
26 |
27 |
28 |
29 |
30 |
31 |
|
|
|
|
|