Пригодится каждому кадровику в сентябре:
2023 йилнинг март ойида қандай дам оламиз ва ишлаймиз
2023 йилнинг март ойида бизни анъанавий равишда иккита давлат байрами – 8 Март (Хотин-қизлар куни) ва 21 март (Наврўз) кутмоқда . Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси дам олишлари ҳамда ички туризм ва зиёрат доирасида саёҳат қилишгакўпроқ вақт сарфлашлари учун март ойи тақвими қўшимча дам олиш кунлари ва кўчирилган дам олиш кунларини ўз ичига олади.
Kadrovik.uz эслатади:
2023 йил март ойида қуйидаги саналар ишланмайдиган кунлар бўлади :
1) якшанба кунлари – 5, 12, 19, 26 март;
2) шанба кунлари – 4 ва 18 март (5 кунлик иш ҳафтаси учун);
3) байрам кунлари – 8 ва 21 март;
4) 5 кунлик иш ҳафтасида шанба, 11 март кунидан кўчирилган дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни – 20 март (душанба);
5) 5 кунлик иш ҳафтасида шанба, 25 март кунидан кўчирилган дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни – 22 март (чоршанба).
Шунингдек, бизда битта қисқартирилган иш куни (камида 1 соатга) бўлади , байрам арафаси – 7 март (сешанба).
Шундай қилиб, март ойида бизда:
5 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайдиганларда – 21 иш куни, иш вақти нормаси – 167 соат;
6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайдиганларда – 23 иш куни, иш вақти нормаси:
– 40 соатлик иш ҳафтаси учун 152 соат;
– 36 соатлик иш ҳафтаси учун 137 соат.
Байрамларни яхши ўтказинг, ҳамкасблар! Дам олиб, куч ва яхши кайфият тўплаймиз, чунки олдинда бизни – апрель ва янги Меҳнат кодекси кутмоқда.
Агар сиз янги МК билан батафсил танишишга улгурмаган бўлсангиз, сизни kadrovik.academy вебинарларида кутамиз! Хусусан, «Янги МК: назариядан амалиётга (Реc)» курси барчасини тўлиқ тушунишга ёрдам беради. Ўз дастурингизни ва ўрганиш тезлигини танланг!
Валерия ЛЯНДРЕС,
«Норма» эксперти