2021–2022 йиллар учун 2023 йилда бериладиган таътил қисқартириладими

preview

«Бюджет ташкилотининг ходими 2023 йил апрель ойида ишлаб берилган ўтган давр учун (2021 йил октябрдан 2022 йил октябргача) меҳнат таътилига чиқмоқда. Иш берувчи 2022 йилда амал қилган 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон фармонга кўра таътил кунларини 5 кунга қисқартиришни талаб қилмоқда.  Бу тўғрими?».

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди:

 

– Биринчидан, иш берувчи таътилни ўз вақтида тақдим қилмай аллақачон меҳнат қонунчилигини бузган. Таътил ҳар йили –ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак .

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки календарь кундан ортиқ бўлган қисми (30.04.2023 йилдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексига мувофиқ – 14 календарь кун) кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланиш шарт. Бутун таътилни кейинги иш йилига тўлиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.

Аммо агар бу аллақачон содир бўлган бўлса, 2023 йилда ўтган иш йили учун унинг давомийлигини қисқартирмасдан таътил бериш керак, чунки:

1) 20.12.2021 й. ПФ-35-сон 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган . Тегишинча, ушбу ҳужжатга асосланиб таътил бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш нотўғри;

2) 2023 йилда амал қиладиган 23.12.2022 йилдан ПФ-270-сон фармон ҳар йилги меҳнат таътили қисқартирилишини умуман назарда тутмайди. ПФ-270-сон 1-бандда белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ходимларнинг ҳар йиллик меҳнат таътили давомийлигини қисқартириш ҳисобига компенсация қилинмайди. Батафсил қуйидаги мақолада қаранг:

«Норма» эксперти

Ленара ХИКМАТОВА тайёрлади