Ишдан бўшатилган ходим суд билан таҳдид қилса

preview

«Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилди. Энди у иш жойига тиклаш учун судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилмоқда. Асосий шикоятлар: уни бўлғуси ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирмадик ва буйруқ нусхасини топширмадик. Бу ҳақиқатда шундай:  огоҳлантиришни унутдик,  буйруқ нусхасини эса унинг ўзи олишдан бош тортди, бу ҳақида далолатнома тузилган. Ишдан бўшатиш уч ой аввал содир бўлган. Агар иш судгача етиб борса, хавотирланишимизга асос борми?  Ишдан бўшатилгандан кейин собиқ ходим қанча муддатда судга мурожаат қилиши мумкин?».

Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– Агар огоҳлантиришнинг йўқлиги ишдан бўшатишни расмийлаштиришдаги ягона хато бўлса, ташвишланмасангиз ҳам бўлади. Асосийси, меҳнат мажбуриятларини бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибининг ўзи қонуний равишда амалга оширилганлиги.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат интизомини бузганлик учун интизомий жазо усулидан бири (ҳайфсан ва жарима билан бир қаторда). Ходимни қуйидагилар учун ишдан бўшатиш мумкин:

  • МК 161-м. 2-қ. 4-банди бўйича – меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш

ёки

  • МК 161-м. 2-қ. 5-банди бўйича – меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ушбу асосларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга, шартларга ва талабларга эга.

Ушбу талаблардан бири ходимни камида 3 кун олдин ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантиришдир .

Шу билан бирга, иш берувчи ўз хоҳишига кўра ходимнинг огоҳлантириш муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли .

Агар сиз на унисини, на бунисини қилмаган бўлсангиз, ходим судга мурожаат қилса ва суд жараёнида ишдан бўшатиш қонуний равишда амалга оширилганлиги аниқланса, суд иш берувчини ходимни ишга тикламасданогоҳлантириш учун  компенсация тўлашга мажбур қилади .

 

Агар ходим буйруқ нусхасини олишдан бош тортса 

Ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш чоралари иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, унда сабаблар кўрсатилиши керак. Буйруқ ходимга у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, ходимнинг ишда йўқ бўлган вақтини ҳисобга олмаган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади. Бундай буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазо олмаган ҳисобланади.

Агар ходим ишдан бўшатилган куни буйруқ нусхасини олишдан бош тортган бўлса, бу иш берувчининг айби эмас. Бу ҳолда гувоҳлар иштирокида ҳужжат ходимга овоз чиқариб ўқиб берилганлиги, аммо ходим уни олишдан бош тортганлиги ҳақида далолатнома тузасиз .

Кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориш шарт. Билдиришномага меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини илова қилинг.

МК бунга ходимнинг розилигини сўрамасдан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини почта орқали юборишга рухсат беради.  Уни буюртма хат орқали жўнатинг. Хатни илова билан бирга почта орқали – почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги билдиришнома билан юборинг. Келгусида сиз хатни олган шахснинг имзоси бўлган бланкни оласиз. Билдиришнома бланки ва почта квитанциясини ҳам сақлаб қўйинг.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг ходимга берилган кўчирма нусхаси йўқолган ёки бузилган тақдирда, ходим иш берувчига бундай буйруқнинг янги кўчирма нусхасини бериш учун мурожаат қилишга ҳақли бўлиб, ушбу кўчирма нусха ходимга у иш берувчига мурожаат қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай берилиши керак .

Почта жўнатмасидан ташқари сиз ходимга буйруқ нусхасини исталган бошқа усуллар билан етказишингиз мумкин. Мисол учун:

  • электрон алоқа воситалари: электрон почта, мессенжерлар ва бошқалар орқали;
  • буйруқ нусхасини ходимнинг ўзига ёки унинг оила аъзоларига топшириш учун масъул ходимларни ходимнинг яшаш жойига юбориш.

Шунда иш берувчида Меҳнат кодексининг 171-моддасига мувофиқ ходим олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш учун барча чораларни қўллаганлигининг тасдиғи бўлади. Бу кейинги суд жараёнининг олдини олишда ёрдам бериши мумкин.

 

Ходим қайси муддатларда судга мурожаат қилиши мумкин

Меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилиш учун муайян муддатлар белгиланади. Ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб уч ой  берилади . 1995 йилда ўзгартирилган МК бўйича бу муддат бир ойни ташкил қилар эди.

Агар ходим буйруқ нусхаси олинган кундан бошлаб уч ойлик муддат тугаганидан кейин судга мурожаат қилса, иш берувчи буни судга эълон қилиши мумкин. Яъни, даъво муддати ва даъвони рад этиш учун мурожаат қилиши. Суд бундай илтимосномани олиб ва иш материалларини кўриб чиқиб, қуйидаги хулосага келиши мумкин :

  • даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топилса, бу муддатни тиклаши

ёки

  • судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини белгилайди ва даъвони рад этади.
Эътибор беринг

Агар томонлар медиация тартиб-таомилини қўлласа, судга мурожаат этиш муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади .

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида ҳал қилиш усули. Мазкур тартиб-таомилни ўтказиш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра битта ёки бир нечта медиаторни танлашади .

Низоларни тартибга солишнинг бу усули мажбурий эмас, балки фақат ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги бўйича қўлланилади.

Агар медиация натижа бермаса, ходим судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда юқорида айтилганидек, судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддати ўтиши, меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхатиб турилади.

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text190433_agar_ishdan_bushatilgan_hodim_sud_bilan_tahdid_qilsa1