Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ходим ўзи туғилган шаҳарга хизмат сафарига юборилса, кундалик харажатларни тўлаш керакми
«Фарғона шаҳридан бўлган ходим Ангренда ишлайди. Компания уни Фарғонага хизмат сафарига жўнатди. Агар ходим доимий яшаш жойи бўйича хизмат сафарига юборилса, унга кундалик харажатларни тўлаш керакми?".
Саволга «Норма» эксперти Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомга мувофиқ хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой ва йўл харажатлари билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, кундалик харажатлар қопланади .
Кундалик харажатлар овқатланиш ва хизмат сафари давомида топшириқларни бажариш билан боғлиқ бошқа харажатларни ўз ичига олади . Ушбу суммага ҳаракатланиш ва яшаш харажатлари киритилмайди. Агар хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар учун ҳақ тўланмайди. Ходимнинг хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқнинг туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади .
Бизнинг фикримизча, ушбу ҳолатда, агар ходим Ангренда яшаса ва ишласа, Низомнинг мақсадларини қўллаш учун ходимнинг доимий яшаш жойи деганда Ангрен шаҳрини тушуниш керак.
Иш берувчи Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилиб, бу масалага ойдинлик киритиши мумкин.