Ишдан бўшатаётганда таътил кунлари компенсациясини қандай ҳисоблаш керак

preview
Эътибор беринг

Мақолада таътил даврига оид мисолга тузатиш киритилган: 

«Айтайлик, ходим 01.10.2020 йилдан ишдан бўшаш санаси – 2023 йил 31 майгача таътилдан фойдаланмаган.

  • У 01.10.2020 йилдан 30.09.2021 йилгача бўлган иш йили учун компенсация олишга ҳақли  15 иш куни учун;
  • 01.10.2021 йилдан 30.09.2022 йилгача бўлган иш йили учун  – 15 иш куни учун».

«Ходим 2 йилдан бери таътилга чиқмаган. Ишдан бўшатаётганда компенсация неча кун ҳисобидан ҳисобланиши керак – 15 ёки 21?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Ҳеч бир муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ушбу масала бўйича расмий тушунтириш йўқлиги, Меҳнат кодексининг 234-моддаси эса унга аниқ жавоб бермаганлиги сабабли, ишдан бўшатилаётганда фойдаланилмаган меҳнат таътилларига белгиланган  компенсация учун  таътил давомийлигини ҳисоблашга доир тавсияларга амал қилишни таклиф қиламиз:

Янги МК кучга киргунга қадар иш даврларини (30.04.2023 йилгача) эски МК бўйича – ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда йиллик 15 иш кунидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинг. 30.04.2023 йилдаги иш давридан то ишдан бўшаш санасигача – амалдаги кодекс бўйича – бир йил учун 21 календарь кун ҳисобидан.

Мисол келтирамиз. Айтайлик, ходим 01.10.2020 йилдан ишдан бўшаётган санасигача – 2023 йил 31 майгача таътилдан фойдаланмаган. У компенсация олишга ҳақли:

  • 01.10.2020 йилдан 31.09.2021 йилгача бўлган иш йили учун – 15 иш куни учун;
  • 01.10.2021 йилдан 31.09.2022 йилгача бўлган иш йили учун – 15 иш куни учун.

01.10.2022 йилдан 31.05.2023 йилгача бўлган иш даврини эса икки қисмга бўлиш зарур:

  • 01.10.2022 йилдан 29.04.2023 йилгача – 15 : 12 х 7 = 8.75 иш куни (яхлитланганда – 9 иш куни);
  • 30.04.2023 йилдан 31.05.2023 йилгача – 21 : 12 х 1 = 1,75 календарь кун (яхлитланганда – 2 календарь кун).

Энди пулли компенсацияга тўғри келадиган ушбу кунларни тўғри жамлаш керак. Бунинг учун барча кунларни ягона ўлчов бирлигига (календарь кунларига) келтирамиз.

39 иш куни (39 : 6 х 7) 45,5 календарь кунга мос келади (яхлитланганда – 46 календарь кунга).

Кейин  барча даврлар учун календарь кунларни (46 + 2 = 48) жамлаймиз ва ишдан бўшаётган ходимга пулли компенсация тўланиши керак бўлган календарь кунларнинг керакли сонини оламиз.