Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Меҳнат шартномасининг тахминий шакли
2022 йил таҳриридаги Меҳнат кодексининг 106-моддаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тавсиявий тусга эга бўлган меҳнат шартномаларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бироқ бугунги кунга қадар бундай шакллар тасдиқланмаган.
Янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ҳамда «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА kadrovik.uz ўқувчилари учун асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасининг умумий намунавий шаклини тузишди. Сизга у билан танишишни ва уни ташкилотингизда ишлатиладиган шакл билан таққослашни таклиф қиламиз.
2022 йилда ўзгартирилган янги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини тузиш ва расмийлаштириш тартиби батафсил баён этилган.
Меҳнат кодексининг 104-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасида бир қатор мажбурий шартлар ва томонларнинг реквизитлари бўлиши керак. Бундан ташқари, меҳнат шартномасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганига нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирмайдиган қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин.
Кадрлар бўлими ходимлари келгусида салбий оқибатларнинг олдини олиш учун меҳнат шартномасининг мазмунига эътибор ва масъулият билан ёндашишлари ҳамда уни қонун талабларига мувофиқ расмийлаштиришлари керак.
Иш берувчилар ва ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий ва меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда намунавий тусга эга бўлган меҳнат шартномаларининг тахминий шаклларини ишлаб чиқиши керак: шартноманинг умумий шакли, масофадан туриб ишловчи ходим, якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ишчиси ва ҳоказолар билан тузиладиган шартнома шакли. Бироқ бугунги кунга қадар Вазирлар Маҳкамаси бундай шаклларни тасдиқламаган.
Янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ҳамда «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА томонидан тузилган тахминий меҳнат шартномасини тавсия этамиз. Бу ходимнинг иш берувчи-ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасининг умумий шакли. У ходимларнинг алоҳида тоифалари ишини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмайди.