Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим синов муддатини уддалай олмаганда
Ходим синов муддати билан ишга қабул қилинди. Муддат тугашига яқин қолганда у ишни эплолмаётгани аён бўлди. Иш берувчи уни синов муддатининг қолган даври сақланган ҳолда камроқ маош тўланадиган бошқа доимий лавозимга ўтказса бўладими?
Ходим билан келишиб, кам маош тўланадиган лавозимга ўтказиш мумкин.
МКнинг 92-м 1-қ.га кўра ходимни бошқа доимий ишга ўтказишга — унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказишни буйруқ билан расмийлаштиринг, ходимни у билан таништириб, қўл қўйдиринг. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади .
Доимий ўтказишда дастлабки синовнинг қолган қисми ҳақиқийлигини сақлаб қолишга келсак, МКнинг 84-моддаси маъносидан келиб чиқиб дастлабки синовни ўташ шарти фақат ишга қабул қилишда белгиланади ва фақат меҳнат шартномасида шартлашилган ишга тегишли бўлади.
Шунга кўра дастлабки синов муддати тугагунга қадар ходим бошқа доимий ишга ўтказилган бўлса, дастлабки синов шарти ўз кучини йўқотади.
Ходим бошқа доимий ишга ўтишга рози бўлмаганда
Агар ходим бошқа доимий ишга ўтишдан бош тортса, у билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 87-моддаси бўйича синов муддати тугагунга қадар дастлабки синовнинг қониқарсиз натижалари туфайли бекор қилиниши мумкин.
Шу билан бирга ходимнинг меҳнат шартномасида белгиланган ишни бажара олмаслиги аниқ фактлар асосида тасдиқланганда иш берувчи синов натижалари қониқарсиз бўлган ходимни ишдан бўшатишга ҳақли . Бундай фактларни келгуси меҳнат низоларининг олдини олиш учун ҳужжатлаштириб қўйинг.