Кичик корхонада меҳнат муҳофазасини ташкил этиш

preview

Корхона ходимларининг умумий сони – 20 киши. Штат жадвалида иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига риоя этиш бўйича мутахассис лавозими алоҳида белгиланмаган. Директор бундай лавозимни жорий этмай, ушбу вазифани ходимлардан бирининг зиммасига юкламоқчи. Шундай қилиш мумкинми?

 

– Йўқ, мумкин эмас.

Ходимлари сони 50 нафардан камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига риоя этилишини назорат қилиш хизматини алоҳида ташкил этиш (мутахассис лавозимини алоҳида жорий этиш) ҳақидаги қарорни иш берувчининг ўзи қабул қилади .

Бунда қонунчиликда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига риоя этилишини назорат қилиш бўйича вазифаларни алоҳида махсус лавозимни эгалламайдиган шахснинг зиммасига юклаш имконияти назарда тутилмайди.

Шу сабабли иш берувчи ташкилотдаги қайсидир ходим иш жойларида меҳнатнинг муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик техникасига риоя этилишини кузатишини истаса, ММҚ бўйича мутахассис лавозимини алоҳида жорий этиш ва уни штат жадвалига киритиш лозим. Кейинчалик раҳбар ушбу лавозимга янги ходимни қабул қилишни истамаса, ушбу вазифани ишлаб турган ходимлардан бирининг зиммасига унинг розилиги билан бир неча лавозимда ишлаш ёки ўриндошлик тартибида юклаш мумкин. Амалдаги қонунчиликда бу тақиқланмаган, ташкилотда тегишли бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ўриндошлик асосида ҳам, бир неча лавозимда ҳам ишлашга йўл қўйилади  .

Бироқ шуни ёдда тутинг: ММҚ бўйича мутахассис вазифаларини фақат махсус тайёргарликка эга ходим бажариши мумкин . У техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлиши керак. Бундай таълим олмаган бўлса, ходим ишдан ажралган ҳолда ёки қисман ажралган ҳолда  288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтиши керак .

ММҚ соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қуйидагилар шуғулланади:

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази .

Ўқиш якунларига кўра белгиланган намунадаги диплом берилади.


Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва жиҳатлар. меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақолалар, меҳнатни муҳофаза қилиш амалиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари, Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик. Кадровик.уз Ўзбекистонда амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик, нормалар ва амалиётлар ҳақида умумий ма’лумот беради. Хавфсизлик бўйича мутахассислар учун мақолалар ишчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш бўйича самарали ишлашга ёрдам беради /ru/publish/doc/text177944_kichik_korhonada_mehnat_muhofazasini_tashkil_etish