Ходимга ҳақ тўламасдан қўшимча вазифаларни юклаш

preview

Хусусий фирма бухгалтериясида бош бухгалтер, етакчи бухгалтер, ҳисоб-китоб бухгалтери ва кассир ишлайди. Етакчи бухгалтер таътил берилишини сўраб ариза тақдим этди. Раҳбарият унинг вазифаларини ҳисоб-китоб бухгалтерига юклаш режалаштирилмоқда. Бунда, қўшимча ишлар ҳажми камлигини ва улар асосий иш вақтида бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, раҳбарият бу ишлар учун ҳақ тўламоқчи эмас. Бу қонунийми?

 

– Йўқ, ноқонуний.

Иш берувчи ходимдан иш куни давомида асосий иши билан боғлиқ бўлмаган қўшимча ишларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмас .

Етакчи бухгалтернинг вазифалари ҳисоб-китоб бухгалтерининг вазифалари рўйхатига киритилмаган, уларни   фақат унинг розилиги билан юклатиш мумкин.

Бир нечта лавозимларда  ўриндошликда ишлаганлик учун ҳақ тўланиши лозим.

Қўшимча тўлов миқдори, шунингдек қўшимча вазифаларни бажариш муддати, уларнинг ҳажми ва нималардан иборатлиги ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган келишувга кўра белгиланади  .


Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /ru/publish/doc/text179511_hodimga_haq_tulamasdan_qushimcha_vazifalarni_yuklash