Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ногиронлиги бўлган ходимни ишдан бўшатиш
"Ходимга I гуруҳ ногиронлиги тайинланди. У меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслиги кўрсатилган тиббий хулосани келтирди. Ходимни ишдан бўшата оламизми? Ёки уни бошқа енгил ишга ўтказишимиз керакми?".
Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ҲИКМАТОВА жавоб берди:
– Ушбу тоифадаги ходимлар учун кафолатлар "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунда мустаҳкамланган. Унда иш берувчининг ташаббуси билан уларнинг ишдан бўшатилишига тақиқ йўқ. Қонун фақат иш берувчига ногиронлиги бўлган шахсларни вақтинча ногиронлик ва таътил даврида ишдан бўшатмаслик мажбуриятини юклайди Аммо бундай кафолат ногиронлик мавжудлигидан қатъи назар, барча ходимлар учун белгиланган .
Бунда меҳнат муносабатларининг барча шаклларига, шу жумладан ишга қабул қилиш, меҳнат шароитлари ва бошқаларга нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланади . Яъни, агар ушбу лавозим учун хизмат вазифаларини бажаришга халақит бермаса, сиз ногиронликни, масалан, ишга кирувчига ишга ёллашни рад этиш учун асос қилиб кўрсата олмайсиз. Ёки – унга бошқа ишчиларга нисбатан ёмонроқ меҳнат шароитларини ярата олмайсиз.
Агар ходим тиббий хулосани келтирса
Унинг хулоса қисмини, айнан иш (касблар) турлари бўйича тавсиялар берилган устунни диққат билан ўрганиб чиқинг. Бу ерда ногиронликни ҳисобга олган ҳолда шахс қандай иш билан шуғулланиши мумкинлиги ва унинг меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар кўрсатилади.
Агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, ногиронлик ўз-ўзидан “соғлиғи ҳолатига кўра" меҳнат шартномасини бекор қилиш учун сабаб бўлиб хизмат қилмайди .
Иш берувчи бундай ходим учун мос иш шароитларини яратиши ёки вақтинча ёки муддатсиз енгил ишга ўтказиши шарт .
Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари бўйича тавсиялар бажариш учун мажбурийдир.
Агар тиббий хулосага кўра ходимга ушбу ишни бажариши тўғри келмаса ёки меҳнат жамоаси аъзолари ёхуд улар хизмат қиладиган фуқаролар учун хавф туғдирсагина, меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилади .
Агар ходим томонидан тақдим этилган тиббий хулосада ходим ишлашга қодир эмаслиги, яъни меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслиги кўрсатилган бўлса, бу Меҳнат кодексининг 100–моддаси 2-қисми 2-бандига кўра “ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши” сабабли у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ишдан бўшатилганда кафолатлар
Умумий қоидаларга кўра, Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 2-бандига биноан ишдан бўшатилганда ходим бу ҳақда камида 2 ҳафта олдин огоҳлантирилиши лозим . Агар ходимнинг бажараётган ишига нолойиқлигига унинг соғлиғи сабаб бўлиб, тиббий хулосага кўра бу мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилса, меҳнат шартномаси ходим огоҳлантирилмасдан бекор қилинади, лекин огоҳлантириш эвазига унга албатта икки ҳафталик пул компенсацияси тўланади .
Шунингдек, ишдан бўшатилганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади .