Пригодится каждому кадровику в декабре:
Хизмат сафарига чиқиш ёки келиш кунида ишга чиқиш керакми
«Ходим вилоятга хизмат сафарига учмоқда, жўнаш соат 19.00 да. У сафарга тайёргарлик кўриши кераклиги учун ўша куни ишга чиқмаслигини айтди. Директор бунга қарши, ҳеч бўлмаса тушликкача ишлаши кераклигини, агар ишга чиқмаса "прогул"қўйишини айтяпти. Ходим бир ҳафта ўтгач, тунги рейс билан соат 01.00 да қайтиб келади. Шунга ўхшаш ҳолат: директор ходимдан келган куни ишга чиқишни талаб қиляпти. Ходим эса йўлдан кейин чарчашини ва уйқуга тўймаслигини айтиб, буни рад этяпти».
Бу вазиятда ким ҳақлигини «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:
- Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасининг жўнаш куни – 00:00 дан 24:00 гача бўлган вақт ҳисобланади. Келиш куни — транспорт воситасида доимий иш жойига худди шундай 00:00 дан 24:00 гача келиш куни ҳисобланади. Агар станция, соҳил (пристань), аэропорт аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, станция, соҳил (пристань), аэропортгача етиб олиш учун кетадиган вақтни ҳисобга олиш керак бўлади. Худди шундай тарзда ходимни доимий иш жойига етиб келадиган куни ҳисобланади .
Шундай қилиб, агар самолётнинг жўнаш вақти, масалан, 22 июнь соат 19:00 да бўлса, бу ходим хизмат сафарининг биринчи куни бўлади.
Хизмат сафарига кетиш ва қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи маъмурият билан келишилган ҳолда ҳал қилинади. Бу хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 7-бандида назарда тутилган. Шунинг учун томонлар ҳам ходимнинг, ҳам иш берувчининг манфаатларини ҳисобга оладиган умумий ечимга келишлари керак.
Агар келишишнинг иложи бўлмаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу вазиятда ишга чиқмаганлик учун "прогул" қўйиш мумкин эмас, чунки юқорида айтиб ўтилганидек, жўнаб кетиш куни хизмат сафарининг биринчи кунидир. Хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки лавозим маоши ёки ходимларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолади.
Ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг ишга чиқиш масаласи ҳам худди шу тартибда ҳал қилинади.
Агар ходим хизмат сафаридан самолётда, масалан, 29 июнь куни соат 01:00 да қайтса, бу кун хизмат сафарининг сўнгги куни ҳисобланади.