Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим хизмат сафаридан якшанба куни қайтиб келса
«Ходим хизмат сафаридан 25 сентябрь (якшанба) тунги соат 02:00 да қайтиб келди. Дам олиш кунида хизмат сафарида ишлаш учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. 25 сентябрь кунги хизмат сафари қандай ҳисоб-китоб қилинади? Ҳисобга 12:00 дан 02:00 гача бўлган вақт – бор-йўғи 2 соат олинадими? Ёки бутун кунми?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб траспорт воситасида кетиш куни ҳисобланади – 00: 00 дан 24:00 гача. Келиш куни – транспорт воситасида доимий иш жойига келиш вақти саналади, худди шундай 00: 00 дан 24:00 гача .
Бу ҳолатда дам олиш кунининг йўлга сарфланган 2 соатини ҳисобга олиб, унга икки баравар ҳақ тўлаш керак, деб ҳисоблаймиз.
Бу Меҳнат кодексининг 157-моддаси билан тасдиқланган бўлиб, унда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш тартиби ҳақида гап боради. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул)* бериш билан қопланиши мумкин.
* Маълумот учун: дам олиш ва байрам кунларидаги ишдан фарқли ўлароқ, иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул билан компенсация қилинади ёки меҳнат ҳақи тўланади.