Пригодится каждому кадровику в ноябре:
ЯММТда «Шартнома ставкасини ўзгартириш» қўшимча келишувидан фойдаланиш тартиби
Кадрлар бўйича мутахассислар ходимларнинг юқори ёки паст ставкага ўтказилишини ЯММТда акс эттиришда кўпинча хатога йўл қўйишади. Буни иш берувчи мавжуд ставкани бир нечта ходимлар ўртасида тақсимлашга қарор қилганда ҳам кўриш мумкин.
Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uzга ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
- «Штат жадвалида бўш иш ўрни мавжуд. Электрон меҳнат дафтарчаларида ушбу ставкани ички ўриндошлик асосида икки нафар ходимнинг ҳар бирига 0,5 ставкадан расмийлаштириш мумкинми?»;
- «Биз ҳомиладор аёлни ҳомиладорлик ва туғиш таътилига юбордик. Унинг ставкасини ўриндошлик асосида икки нафар ходимга 0,5 ставкадан иккига бўлиб бериш мумкинми?»;
- «Ходим оилавий сабаблар туфайли уни тўлиқ ставкадан 0,5 ставкага ўтказишни сўрамоқда. Буни, кейинчалик бизда унинг лавозими бўйича бўш 0, 5 ставка қолмаслиги учун, қандай амалга ошириш керак?».
– Бугунги кунда ЯММТда лавозимларни биргаликда олиб бориш ва ички ўриндошлик акс эттирилмайди.
Йўқ бўлган ходимнинг ишини вақтинча бажарадиган ходимлар тизимда асосий лавозимлар бўйича расмийлаштирилади. Йўқ бўлган ходимнинг лавозими тизимда бўш қолади. Бунда, тизимда таътилда бўлган ходимнинг бўшаган лавозими, бу ҳолатда, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги ходимнинг лавозими, бўш иш ўрни сифатида ҳисобга олинмаслигини ёдда тутинг.
Кадрлар бўйича ходимлар хато қиладиган кенг тарқалган бир нечта вазиятларни кўриб чиқсак.
I. Агар ходимингиз тўлиқ ставкада ишлаган бўлса, энди эса уни 0,5 ставкага ўтказишган бўлса:
а) агар штат жадвалида бўшаган 0,5 ставка бўш иш ўрни сифатида қолса ва, эҳтимол, ундан фойдаланилса –
1) «Шартнома ставкасини ўзгартириш» қўшимча келишуви ёрдамида 1 ставкани 0,5 ставкага ўзгартиринг;
2) ҳаракатларни асосий саҳифада сақлаганингиздан сўнг, сизда 0,5 ставка билан бўш иш ўрни пайдо бўлади (чунки бу ходимнинг иш ўрни дастлаб 1 ставка билан яратилган). Янги бўш иш ўрни билан ҳеч нарса қилманг;
б) агар штат жадвали бўйича пайдо бўлган бўш иш ўрни керак бўлмаса (масалан, штат қисқартирилган бўлса ва эндиликда ходим 0,5 ставкада ишласа), –
1) 0,5 ставка билан янги иш ўрнини яратинг;
2) «Бошқа лавозимга ўтказиш» қўшимча келишуви ёрдамида ходимни 1 ставка иш ўрнидан 0,5 ставкали иш ўрнига ўтказинг;
3) бир ставка билан бўшаган иш ўрнини ўчириб ташланг.
II. Агар ходим иш ўрнига 0,5 ставка билан расмийлаштирилган ва энди ставкани 0,75 га ўзгартириш керак бўлса.
Бундай вазиятда «Шартнома ставкасини ўзгартириш» қўшимча келишувидан фойдаланишнинг имкони бўлмайди, чунки иш ўрни даставвал 0,5 ставка учун яратилган (шартнома ставкаси иш ўрнининг ставкасидан юқори бўлиши мумкин эмас). Шунинг учун:
1) 0,75 ставка билан янги иш ўрнини яратинг;
2) «Бошқа лавозимга ўтказиш» қўшимча келишуви ёрдамида ходимни 0,5 ставкали иш ўрнидан 0,75 ставкали иш ўрнига ўтказинг;
3) зарурат бўлганда 0,5 ставка билан бўш қолган иш ўрнини ўчириб ташланг.
III. Агар ходим 1 ставкада ишлаган бўлса, ҳозирда эса бу иш ўрни маълум сабаблар туфайли икки ходим ўртасида тақсимланди (яъни, энди бу иш ўрнида иккита ходим ишлайди – ҳар бири 0,5 ставкадан).
1) «Шартнома ставкасини ўзгартириш» қўшимча келишуви ёрдамида ставкани 1 дан 0,5 гача ўзгартиринг. Бош саҳифада 0,5 ставка билан бўш иш ўрни пайдо бўлади;
2) ушбу пайдо бўлган бўш иш ўрнига 0,5 ставка билан бошқа ходимни расмийлаштиринг (ўтказинг).