Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Нима учун ЯММТ диплом тўғрисидаги маълумотларни киритишда 441 хатосини беради
Агар my.mehnat.uz тизими диплом тўғрисидаги маълумотларни киритишда хато ҳақида хабар берса, қандай ҳаракат қилиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
– ЯММТ тизими дипломларнинг ягона маълумотлар базаси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг diplom.edu.uz портали билан бирлаштирилган. 441 коди билан хато киритилаётган маълумотлар портал маълумотларига мос келмаётганлигига ишора қилади.
Агар диплом тўғрисидаги маълумотлар ходимнинг ўзи томонидан киритилган бўлса, буни diplom.edu.uz веб-сайт орқали – мазкур жисмоний шахснинг шахсий кабинетида амалга оширишни тавсия қиламиз. Мазкур сайт сизга хатонинг сабабини кўрсатади ва вазиятни қандай тузатиш кераклиги ҳақида тушунтириш бериши мумкин.
Агар диплом иш берувчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан киритилса, хато юзага келганда my.mehnat.uz сайтининг қўллаб-қувватлаш хизматига Телеграмдаги гуруҳ орқали мурожаат қилишни сўраймиз.
my.mehnat.uz базаси алоқадар бўлгани учун ва таълим масалаларида diplom.edu.uz.га қарам бўлгани сабабли, биз Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан қуйидаги даврларда олинган таълим тўғрисидаги маълумотларни Миллий меҳнат тизимига киритиш тартибини янада аниқлаштиришни сўраймиз:
1) 1991 йилгача;
2) ҳар қандай даврда – хорижий ОТМларда.