Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходимларнинг илтимосига кўра бўнак тўламаслик мумкинми
«Ташкилот ходимлари уларни иш ҳақини бўнак ва қолган қисмларга бўлиб тўлаш қаноатлантирмаслигини айтиб, иш ҳақини ишлаб берилган ойнинг охирида тўлашни сўрашмоқда.
Ходимларнинг аризалари асосида ташкилотнинг барча ходимларига иш ҳақини ойда бир марта тўлаш қонунийми? Бундай шартни меҳнат шартномасига киритиш мумкинми?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Амалиётда ҳамма ходимлар ҳам бўнак олишни хоҳламайди. Аммо МК 253-м. 1-қисмга мувофиқ иш ҳақи ойига камида икки марта тўланиши керак.
Иш берувчи учун оқибатлар
Бўнакларни тўламаганлик учун ташкилотнинг мансабдор шахси МЖтК 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу моддада БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима кўзда тутилган.
Шунингдек, иш берувчи меҳнат органидан иш ҳақини ҳар ярим ойда камида бир марта тўлаш талаби билан кўрсатма олиши мумкин.
Қандай тузатиш керак
Жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда ҳар ярим ойда бир марта иш ҳақини тўлаш даврийлигини белгиланг (улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида) ва ходимлар бунинг тесакрисини сўраган тақдирда ҳам ушбу қоидага амал қилинг.
Сизга қуйидаги тушунтиришлар фойдали бўлиши мумкин: