Қисқартирилган лавозимни қайта тиклаш тартиби

preview

Ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда штат қисқартирилди ва бир неча ходим ишдан бўшатилди. Орадан бироз вақт  ўтиб иш берувчи баъзи қисқартирилган лавозимларни "қайтаришга" ва уларга бошқа шахсларни қабул қилишга қарор қилди.

Шундай қилиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, иш ўринлари қисқартирилгандан сўнг қанча муддатда уларни штат жадвалида тиклаш мумкин ва бунга қандай талаблар қўйилади?

 

- Ҳа, қисқартирилган лавозимларни қайта тиклаш мумкин.

Штат жадвалини тасдиқлаш, унга исталган вақтда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш иш берувчининг ҳуқуқидир. Амалдаги қонунчиликда штат жадвалига бирликларнинг (ходимлар сонининг) камайиши ёки кўпайишини назарда тутувчи штат ўзгартиришлари даврийлигига ҳеч қандай талаблар белгиланмаган.

Ходимларни камайтириш ёки кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилишда ташкилот фаолиятининг иқтисодий, ташкилий ва бошқа шароитларини ҳисобга олинг.

Ҳар бир қарор асосли бўлиши,  барча  жараёнлар амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ бўлиши керак.