Ишдан бўшашдан олдин 2 ҳафта ишлаб бермаслик мумкинми

preview

Ходим ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини ойнинг 12-санасида бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Бунда шу ойнинг 14-санасини ишдан бўшаш санаси деб кўрсатди. Иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасини сўралаётган санада бекор қилиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантириши шартми ёки ходимга белгиланган икки ҳафталик даврда «ишлаб бериш» мажбуриятини юклай оладими?

 

– Ходим объектив сабабларга кўра ишини давом эттириш имконига эга бўлмаса  иш берувчи унинг меҳнат шартномасини аниқ санада бекор қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантириши шарт. Масалан, унинг ишдан бўшаши қуйидагилар билан боғлиқ бўлса :

  • ўқув юртига қабул қилинганлиги;
  • пенсияга чиққанлиги;
  • сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги;
  • бошқа ердаги (шаҳар, вилоят) доимий яшаш жойига кўчганлиги;
  • ходим соғлиғининг аҳволи, бемор оила аъзосининг парваришга муҳтожлиги ва ҳ.к.

Қонун ҳужжатларида ишни давом эттириш имконини бермайдиган ҳолатларнинг тахминий (очиқ) рўйхати мавжуд. Шу сабабли низо юзага келганда суд бошқа ҳолатларни ҳам эътиборга олиши мумкин.

Ҳар бир аниқ ҳолатда ходим қисқа муддатда ишдан бўшаш учун асос қилиб келтираётган сабабларни инобатга олиб, ушбу масалани индивидуал ёндашган ҳолда ҳал қилинг.

«Зудлик билан» ишдан бўшаш учун асосли сабаблар бўлмаса, иш берувчи ходимнинг сўралган санада ишдан бўшаш ҳақидаги илтимосини рад этишга ҳақли бўлади. Зеро, умумий қоидага кўра огоҳлантириш муддатини фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан қисқартириш мумкин .

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text178055_ishdan_bushashdan_oldin_2_hafta_ishlab_bermaslik_mumkinmi