Филиаллар ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузади

preview

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар (ваколатхоналар) ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузишга ҳақли – филиал раҳбарими ёки юридик шахс раҳбарими?

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

- Таркибий бўлинма раҳбари билан меҳнат шартномасини юридик шахс раҳбари тузади.

Қолган ходимларга келсак, бу ерда ҳаммаси юридик шахс филиал (ваколатхона) раҳбарига қандай ваколатлар беришига боғлиқ .

Агар ваколатлар сонига тўғридан-тўғри "юридик шахс номидан таркибий бўлинмага ишга қабул қилинадиган  шахслар билан меҳнат шартномаларини имзолаш" кирса, тегишинча бўлинма раҳбари одамларни шахсан ишга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар унга бундай ваколат берилмаган бўлса, филиаллар ходимлари билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга фақат юридик шахс раҳбари ҳақли бўлади.

Эътибор беринг
Ташкилот филиал раҳбарига қисман ваколатлар бериши мумкин. Масалан, юридик шахс раҳбари филиалларда бошқарув ва бухгалтерия функцияларини бажарадиган шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши мумкин. Бошқа ходимларга нисбатан эса бу ҳуқуқ филиал раҳбарларига топширилиши мумкин.

 


Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш /uz/publish/doc/text182015_filiallar_hodimlari_bilan_mehnat_shartnomalarini_kim_tuzadi