Қисқартирилган ташқи ўриндошни ишсиз деб ҳисоблаш мумкинми

preview

«МЧЖ ходими иш ҳажмининг қисқариши туфайли штат қисқартиришига тушган. Унга ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлаяпмиз. Қисқартириш вақтида у ЯММТда рўйхатдан ўтган меҳнат шартномаси бўйича ХУЖМШ раиси сифатида ишлашни давом эттирмоқда. Ушбу ходим ишсиз деб ҳисобланадими ва у меҳнат биржасида рўйхатдан ўтишга ҳақлими?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

–  Йўқ, қисқартирилган ўриндош бу ҳолатда ишсиз саналмайди. 

Ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга (меҳнат даромади) эга бўлмаган шахслар ишсизлар деб эътироф этилади .  

Ишсиз деб эътироф этилган шахс  ишсизлик нафақасини олишга ҳақли .

Бир ташкилотда қисқаришга тушган, аммо меҳнат фаолиятини бошқасида давом эттирган ходим ишсиз деб эътироф этилмайди. 

Агар у иш жойи ёки касбини ўзгартирмоқчи бўлса, маҳаллий меҳнат органида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин, аммо ишсиз одам сифатида эмас  .

Эътибор беринг
Асосий ишини йўқотганидан сўнг қисқартирилган ходим асосий иш учун илгари ўриндошлик асосида ишлаган ташкилотда қайта рўйхатдан ўтиши керак . Шундан сўнг ЯММТ дастурига тегишли ўзгартиришларни киритиш керак.