ОТМ талабаси учун синов муддатини белгилаш мумкинми

preview

ОТМ битирувчиларини ишга қабул қилишда, агар улар таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган  бўлса, дастлабки синов белгиланмайди . Ўқишни давом эттираётган талабага синов муддатини белгилаш мумкинми?

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Чиндан ҳам, Меҳнат кодексининг 84-моддасига мувофиқ, қуйидагиларга ишга кираётганда дастлабки синов белгиланмайди:

  •  ҳомиладор аёллар;
  • уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  •  минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари;
  • олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ходимлар.

 Рўйхат тўлиқ бўлиб, бошқа истиснолар мавжуд эмас. Таълим муассасаларини ҳали битирмаган, аммо ишга кираётган талабалар мазкур рўйхатга киритилмаган. Тегишинча, уларга ишга киришда дастлабки синов белгилашга йўл қўйилади.  Бу Меҳнат кодекси нормаларининг бузилиши саналмайди.

 Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда  таҳсил олаётган ходимлар бошқа имтиёзларга ҳам ҳақли эканлигини унутманг. Хусусан, иш берувчи уларга ишни ўқиш билан бирга олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериши шарт. Улар сирасига қуйидагилар киради:

  • қисқартирилган иш ҳафтаси ;
  • қўшимча таътиллар ;
  • таълим муассасаси жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлаш  ва бошқа шарт-шароитлар.