Меҳнат дафтарчасини олишга келмаган эгасига уни қайтариш тартиби

preview

«Ходим ишдан бўшагач, меҳнат дафтарчасини олгани келмади. Корхона қонунни бузмасдан қандай қилиб меҳнат дафтарчасини эгасига юбориши мумкин? Биз уни меҳнат дафтарчасини олиш зарурлигидан хабардор қилиб, кейин эса почта орқали ёки ишончнома бўйича қариндошлари орқали бериб юборсак бўладими?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

–Аввало, охирги иш кунида ходим меҳнат дафтарчасини олишга келмаган тақдирда вазиятни далолатнома билан ҳужжатлаштириб қўйинг:

Иккинчидан, ишдан бўшатилган ходимга меҳнат дафтарчасини олиб кетиши кераклиги ёки уни почта орқали юборишга розилик бериш зарурлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборинг.

Бундай хабарнома юборилган кундан бошлаб иш берувчи меҳнат дафтарчасини беришни кечиктирганлик учун жавобгарликдан озод қилинади .

Хабарномани ёзма равишда тузинг ва келгусида унинг жўнатилганини тасдиқлаш имконини берадиган тарзда юборинг (илова ва етказиб берилганлиги тўғрисида хабарнома билан).

Ходимнинг ташкилотда мавжуд бўлган барча  турар-жой (рўйхатдан ўтиш) манзилларига хабарнома йўлланг. Бундай тартиб-таомил иш берувчининг максимал эҳтиёткорлиги ва у меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бериш учун барча зарур чораларни кўрганлигини кўрсатади. Ҳатто ушбу хабарномалар аслида ходимга етказиб берилмаган бўлса ҳам (масалан, «манзили йўқ» почта белгиси билан жўнатувчига қайтарилганда).

Тасдиқланган хабарнома шакли мавжуд эмас, шунинг учун ҳар бир ташкилот уни ўз хоҳишига кўра тузишга ҳақли.  Унинг мазмуни тахминан қуйидагича бўлиши керак:

 

Агар сиз меҳнат дафтарчасини ходимга  олдиндан унинг ёзма розилигини олмай туриб почта орқали юборсангиз, бу меҳнат қонунчилигининг бузилиши бўлади.

Ходим хабарномадан кейин ҳам  меҳнат дафтарчасини олмаган тақдирда ва уни почта орқали юборишга ёзма розилик бермаган бўлса, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида амалда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида сақланг.

2 йил давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади.  Ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин .

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text184628_mehnat_daftarchasini_olishga_kelmagan_egasiga_uni_qaytarish_tartibi