Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Меҳнат дафтарчасига ўқиш даврига оид маълумотларни киритиш
«Ходим институтни битиргандан сўнг ишга кирди, унга меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилди. Ундаги биринчи ёзув билан унинг бунгача меҳнат стажи бўлмагани акс этирилди. ОТМда ўқиш йиллари эса ҳеч қанақасига кўрсатилмаган... Энди биз уни ишга қабул қиляпмиз, у эса ўқиш даврини қоғоз меҳнат дафтарчасига киритишни сўрамоқда. Буни бажара оламизми? Ахир бу ҳолда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларнинг хронологик тартиби бузилади-ку»…
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Чиндан ҳам, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланади .
Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўтказиб юборилган ёзувларни киритиш тартиби қонун билан тартибга солинмайди.
Иш ёки ўқиш тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасига хронологик тартибда киритилиши керак деган талаб Меҳнат кодексида ҳам, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун, агар ўтказиб юборилган ёзувни (таълим олгани ҳақидаги ҳужжатлар) киритиш учун асослар мавжуд бўлса, фикримизча, бундай ёзув хронологик тартибни бузган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Мисол:
ИШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Т/р
|
Сана
|
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш ҳақида маълумотлар
|
Нима асосида ёзув киритилди (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)
|
||
йил
|
кун |
Ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
«Баҳром» МЧЖ
|
|
||
07
|
2020
|
10
|
03
|
Кассир лавозимига ишга қабул қилинди |
2020 йил 10 мартдан 202-сонли буйруқ
|
08
|
2022
|
01
|
08
|
Меҳнат шартномаси бекор қилинди
|
2022 йил 1 августдан 513-сонли буйруқ
|
09
|
|
|
|
2005 йил 1 сентябрдан 2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда таълим муассасасида ўқиган (муассаса номи)
|
ОТМни тугатганлиги ҳақида диплом
|
|
«Барака савдо» унитар корхонаси
|
|
|||
10
|
2022
|
03
|
10
|
Бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди
|
2022 йил 3 октябрдан 105-сонли буйруқ
|
Шундай қилиб, кейинги иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар киритилмасидан аввал ундаги охирги ёзувдан кейин келадиган тартиб рақами остида ОТМда ўқиганлиги ҳақидаги ёзувни киритиши мумкин.
Аммо меҳнат дафтарчасида ёзув бўлмаган тақдирда ҳам ходим хавотирланмаса бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пенсияни расмийлаштириш жараёнида умумий иш стажини ҳисоблаётганда унга ОТМда кундузги ўқиш вақти ҳисобга олинади. Бунинг учун у дипломни тақдим қилиши керак бўлади .
Шунингдек, олий маълумотга оид маълумотлар электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттирилади. Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий аттестация комиссияси ва ОТМлар билан ҳамкорликда шакллантирилган маълумотлар базаси асосида автоматик равишда амалга оширилади. Бундай ёзув бирон бир сабабга кўра акс этмай қолган тақдирда ҳам уни қўлда киритиш мумкин. Буни ким ва қандай тартибда амалга ошириши мумкинлиги ҳақида бу ерда тушунтирганмиз: