Янги Меҳнат кодекси: иш ва дам олиш вақти

preview
Эътибор беринг
Матнда хато тўғриланди. Қуйидагича ўқилсин:
Ходим томонидан меҳнат вазифаларини ҳақиқатда бажариш вақтига қуйидагилар учун сарфланган вақт кирмаслиги белгиланди:
- яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий тўпланиш жойи) ва ортга қайтиш йўлига;
 - назорат постидан иш жойигача бўлган йўлга;
- ишдан олдин ва ишдан кейин кийим алмаштириш учун;
- ишдан чиқаётганда рўйхатдан ўтиш учун.

Бизни иш вақти ва дам олиш вақтини тартибга солишда  муҳим янгиликлар кутмоқда. Янги Меҳнат кодексига кўра иш вақтига нима киритилади, ходимларни уларнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга қачон жалб қилиш мумкин, «иш вақтининг мослашувчан режими» нимани назарда тутиши ва бошқа муҳим масалаларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва  «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтиришди:

 

Иш вақти

– Иш вақтига қуйидагилар киритилади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 181-м.):

  • ходим томонидан меҳнат вазифаларини ҳақиқий бажариш вақти;
  •  ходимнинг айбисиз туриб қолиш вақти;
  • Технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш натижасида юзага келган узилишлар;
  • болани овқатлантириш учун танаффуслар;
  • асосий ва тайёргарлик-якуний операцияларни бажариш вақти – наряд, материаллар, асбобларни қабул қилиб олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш жойини тайёрлаш ва тозалаш, тайёр маҳсулотни етказиб бериш;
  • Меҳнат кодексида, шунингдек меҳнат қонунчилиги ва меҳнатга оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа муддатлар.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар, вояга етмаганлар ва ноқулай меҳнат шароитида ишлайдиганлар кунига неча соат ишлашлари мумкин (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 185-м.).

Амалдаги Меҳнат кодексида иш куни максимал давомийлиги фақат тўлиқ иш кунида  ишлайдиган  ходимлар учун белгиланган: 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат; 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соат. Ҳафтада жами – 40 соат (кўпи билан).

Эндиликда қисқартирилган иш вақти белгиланганлар учун ҳам иш кунининг максимал давомийлиги аниқланди:

Ходимлар тоифаси

 

Иш кунининг максимал давомийлиги


 

Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бормайдиган вояга етмаганлар

 

15 ёшдан 16 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 4 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 5 соат

 

16 ёшдан 18 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 6 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат 30 дақиқа

 

Ўқув йили давомида ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг вояга етмаган ўқувчилари

15 ёшдан 16 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 2 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 2 соат 30 дақиқа

 

16 ёшдан 18 ёшгача

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 3 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 4 соат

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар  

  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 6 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 7 соат 30 дақиқа.

 

Кундалик ишнинг (смена) аниқ давомийлиги  тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) тавсияларига мувофиқ белгиланади

Ноқулай меҳнат шароитларида иш билан банд бўлган ходимлар   

 

Бундай ишларнинг рўйхати ва улар бажарилганда иш вақтининг аниқ давомийлиги иш шароитлари ва ускунанинг шикастланиш хавфига қараб иш жойларини аттестациядан ўтказиш асосида:

  • жамоа келишувлари ёки жамоа шартномасига мувофиқ аниқланади.
    Агар улар тузилмаган бўлса,
  • ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан аниқланади
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 6 соат;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 7  соат 30 дақиқа.

 

  • 6 кунлик 30 соатлик иш ҳафтасида – 5 соат;
  • 5 кунлик  30 соатлик иш ҳафтасида – 6 соат.

 

  • 6 кунлик 24 соатлик  иш ҳафтасида – 4 соат;
  • 5  кунлик 24 соатлик иш ҳафтасида – 5 соат

 

Тўлиқсиз  иш куни  (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 186-м.).

Амалдаги ва янги таҳрирдаги МКда ҳам тўлиқсиз иш вақти қуйидагиларга асосан белгиланади:

1) томонларнинг келишуви бўйича;

2) ходимларнинг маълум бир тоифасининг талабига кўра иш берувчи томонидан  мажбурий ижро қилиш учун.

 

Томонларнинг келишуви бўйича тўлиқсиз иш кунини белгилаш қисмида қўшимча тарзда қуйидагилар назарда тутилган:

  • тўлиқсиз иш куни (смена) ва (ёки) тўлиқсиз иш ҳафтаси, шу жумладан иш кунини қисмларга бўлиш билан белгиланиши мумкин;
  • тўлиқсиз иш вақтини   муддатсиз ҳам, тарафлар томонидан келишилган ҳар қандай муддат учун ҳам белгилашга рухсат берилади.

    Ходимлар айрим тоифаларининг талаби бўйича тўлиқсиз иш вақтини белгилаш қисмида эса уларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.  Ҳозир унга қуйидагилар киради:

1) ҳомиладор аёллар;

2) 14 ёшгача боласи бўлган аёллар (16 ёшгача ногирон боласи бўлган), шу жумладан – унинг қарамоғида бўлган;

3) тиббий хулосага мувофиқ бетоб оила аъзосига ғамхўрлик қилувчи шахслар.

Янги Кодексда 2-сонли позиция тузатилди. Энди бундай ҳуқуқ оталарда ҳам пайдо бўлади. Янги МКнинг 186-моддаси нормаси бу қисмда сўзма-сўз шундай бўлади:

  • «Иш берувчи 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногирон боланинг) ота-онасидан бирининг (ота-онасини босувчи шахснинг) илтимосига биноан тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт».

Бу масалани боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган бошқа шахсларга (она бундан мустасно) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатларни тақдим қилувчи  янги Меҳнат кодексининг 410-моддаси аниқлаштиради.  Тўлиқсиз иш кунини белгилаш учун боланинг отаси  иш берувчига боланинг онаси ушбу кафолатлардан фойдаланмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. 

 

Бундай ҳужжат бўлиб:
 иш жойидан маълумотнома;
 ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
 она ва оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган бошқа шахсни ишга лаёқатсиз деб тан олиниши ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида суднинг қонуний кучга кирган қарори ва бошқалар бўлиши мумкин.

Бундай ҳужжат бўлиб:

  • иш жойидан маълумотнома;
  • ўлим тўғрисидаги гувоҳнома; 
  • она ва оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган бошқа шахсни ишга лаёқатсиз деб тан олиниши ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида суднинг қонуний кучга кирган қарори ва бошқалар бўлиши мумкин.

 

Юқорида кўрсатилган шахслар учун тўлиқсиз иш вақти улар учун қулай бўлган, лекин имтиёзлар бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар мавжуд бўлган даврдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.

Тўлиқсиз иш куни шароитидаги аниқ иш режими (иш куни ёки сменанинг давомийлиги, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ҳамда танаффуслар) ушбу иш берувчида ишлаб чиқариш (иш) шароитларини ҳисобга олган ҳолда ходимнинг хоҳишига мувофиқ белгиланади. Шунингдек,  тўлиқсиз иш вақти белгиланишини талаб қилиш ҳуқуқи, агар бу улар учун ТИЭК тавсиясида назарда тутилган бўлса, ногиронлиги бўлган шахсларда ҳам пайдо бўлиши аниқлаштирилмоқда (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 424-м.).

 

Узлуксиз фаолият кўрсатадиган ташкилотларда байрам арафасидаги кунда ишдан ташқари ишлаш (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 187-м.).

Умумий қоида бўйича ишланмайдиган байрам кунлари арафасида кундалик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Бу қоида ўзгаришсиз қолди. Бунда узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва бундай қисқартириш имконсиз бўлган айрим иш турларида бу қандай тартибга солинишига аниқлик киритилди. У ерда ишдан ташқари ишлаш қўшимча дам олиш вақти ёки ходимнинг розилиги билан – ишдан ташқари иш учун нормалар бўйича тўлов билан қопланади.

 

Ишдан ташқари ишга қачон мажбуран жалб қилиш мумкин (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 189-м.).

Янги МК ходимларни ишдан ташқари ишларга фақат уларнинг розилиги билан жалб қилишга йўл қўядиган  умумий қоидани сақлаб қолди. Бундай розилик ёзма равишда бўлиши керак.

Шу билан бирга, ушбу қоидадан истиснолар мавжуд. Иш берувчиларга ишчиларни уларнинг розилигисиз ишдан ташқари қуйидаги ишларга  жалб қилишга рухсат берадиган норма пайдо бўлди:

  • бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаёти ёки нормал яшаш шароитларига хавф туғдирадиган табиий ёки техноген фалокат, саноат аварияси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, шунингдек ёнғин, тошқин, зилзила, эпидемия ёки эпизоотия ва бошқа истисно ҳолатларда уларнинг олдини олиш ёки йўқ қилиш бўйича ишларга;
  • марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) дренаж тизимлари, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқанинг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш бўйича ижтимоий зарур ишларга;
  • сменачи ишга келмай қолганда ишга, агар иш танаффусга йўл қўймаса. Бундай ҳолда иш берувчи зудлик билан сменачини бошқа ходим билан алмаштириш чораларини кўриши шарт.
Эътибор беринг
Ушбу рўйхат тўлиқ. Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ҳолларда ходимларни уларнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Шунингдек, Янги Меҳнат кодекси  иш вақтини ҳисобга олишнинг турли хиллари – кунбай, ҳафталик, жамлаб ҳисобга олишни қўллаганда иш вақтидан ташқари ишланган соатларни ҳисоблаш тартибини белгилаб берди (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 189-м.).

 

Иш берувчи иш вақтининг қайси режими ва ҳисобини танлаши мумкин (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 191-м. 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги таҳрирдаги МК 198-м).

Янги Меҳнат кодексида иш вақти режими ва уни қандай белгилаш, сменали иш, мослашувчан иш вақти, қисмларга бўлинган иш куни нима эканлиги тушунтирилган. Режимнинг ҳар бир турига алоҳида модда бағишланган.

Кўпгина ташкилотлар учун қулай бўлган мослашувчан иш вақти режими – бу алоҳида ходимлар ёки ходимлар гуруҳлари иш кунининг бошланиши, тугаши ва умумий давомийлигини мустақил равишда тартибга сола олишидир. Бунда улар учун ҳисобот даври (иш куни, ҳафта, ой ва бошқалар) белгиланади, бу муддат давомида улар белгиланган иш соатларининг умумий сонини тўлиқ ишлаб беришлари керак.

Шунингдек, иш вақтини ҳисобга олиш тартибининг ўзи ҳам батафсил баён этилган. Иш берувчи ҳисобот давридан келиб чиққан ҳолда унинг 3 туридан бирини танлаши мумкин: кунлик, ҳафталик ёки жамланган (ҳисобот даври 1 ҳафтадан ошган тақдирда).

Иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан чиқишини белгиланган шаклдаги иш вақтини ҳисобга олиш табелида ва  бошқа ҳужжатларда, шу жумладан электрон шаклда ҳисобга олиши шарт.

Эътибор беринг

Ходим томонидан меҳнат вазифаларини ҳақиқатда бажариш вақти унинг ишни бажариш учун белгиланган жойга келиш вақтидан ва ушбу иш кунида (сменада) ҳақиқатда ишни тугатиш вақтигача ҳисобга олинади. Ушбу даврга қуйидаги вақт киритилмайди:

– яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғимга) бориш ва ортга қайтиш;

– назорат пунктидан иш жойига борадиган йўлга;

– ишдан олдин ва ишдан кейин кийим алмаштиришга;

– кетаётган вақтда рўйхатдан ўтишга.

 

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 204-м.).

     Ҳозирги вақтда иш вақтига киритиладиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффуснинг давомийлиги сира тартибга солинмаган. Янги кодекс бу бўшлиқни бартараф этди. У кучга кириши билан бундай танаффус камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соатни ташкил қилади.

Бажарилаётган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ходимга 2 соатдан ортиқ танаффус назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолда иш куни қисмларга бўлинган деб тан олинади (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 194-м.).

Танаффуснинг аниқ давомийлиги ва уни тақдим қилиш вақти томонларнинг келишуви ёки ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.

Агар кундалик ишнинг (смена) давомийлиги 4 соатдан ошмаса, танаффусни тақдим қилмаса ҳам бўлади. Аммо иш вақти 8 соатдан ошса, ходимга икки соатлик танаффус берилиши керак.

Муҳим жиҳат: ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз хоҳишига кўра фойдаланадилар ва бу вақтда иш жойини тарк этишлари мумкин. Шунинг учун иш берувчилар ходимларнинг бу вақтда  ташкилот ҳудудидан чиқиб кетишини тақиқлашга ҳақли эмас. Ишлаб чиқариш шароитлари ва ўзига хос хусусиятига кўра ходимга танаффус беришнинг имкони бўлмаса ва иш жойида овқатланиш ҳоллари бундан мустасно.

 

Иш берувчи иш куни давомида қандай қўшимча танаффусларни тақдим этиши шарт (10.28.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 205-м.)

Бу:

  • технология ва ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш  ёки меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари, қонун ҳужжатлари, санитария нормалари  ва қоидалари ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган танаффуслар;
  • иссиқ ёки совуқ мавсумда очиқ ҳавода ёки ёпиқ совутилмайдиган ёки иситилмайдиган хоналарда, шунингдек юклаш-тушириш ишларида банд бўлганлар учун махсус танаффуслар.

Иш берувчи иситиш ёки совутиш ускуналари билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бинолар билан таъминлаши шарт. Бундай танаффусларни тақдим этиш керак бўлган ишлар рўйхати, ҳарорат кўрсаткичлари, ушбу танаффусларнинг даврийлиги ва давомийлиги иш жойларини меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикастланиш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш асосида аниқланади;

  • болани овқатлантириш учун.

  

Байрам дам олиш кунига тўғри келса, ходимлар қандай дам олишади

Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Масалан, 2023 йил 1 октябрь (Устоз ва мураббийлар куни) якшанба кунига тўғри келади. Тегишинча, 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади.

Бунда дам олиш кунлари ва байрамлардан оқилона фойдаланиш мақсадида дам олиш кунлари Президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

 

Дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга қандай жалб қилиш керак (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 210-м.)

Ходимнинг розилигисиз дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилиш мумкин бўлган 4 та аниқ вазият белгилаб қўйилди:

1) бутун аҳолининг ёки унинг қисмининг ҳаёти ёки нормал яшаш шароитларига хавф туғдирадиган табиий ёки техноген фалокатни, саноат ҳалокатини,  ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, шунингдек ёнғин, сув тошқини, зилзила, эпидемия ёки эпизоотия ва бошқа истисно ҳолатларда олдини олиш ёки йўқ қилиш учун;

2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш;

3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) дренаж тизими, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқанинг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш бўйича ижтимоий зарур ишларни ишлаб чиқариш;

4) иш берувчининг мулкини йўқ қилиш ёки зарар етказишнинг олдини олиш.

Эътибор беринг
Бошқа барча ҳолатларда ходимларни жамоа келишувларида белгиланган ишларни бажариш учун дам олиш кунлари ва байрам кунларида фақат уларнинг ёзма розилиги билан ишга жалб қилиш мумкин. Агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ишлар рўйхатини ходимларнинг вакиллик органи билан келишади.

Ходимларни дам олиш куни ёки байрам кунида ишлашга жалб қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходим ишга жалб қилишларига розилигини тегишли ариза билан ёки иш берувчининг ўша куни ишлашга рози эканлиги тўғрисидаги буйруғини имзолаш орқали билдиради.

Ходимни унинг розилигисиз ишга чақирганда, буйруқда ишга чақиришга сабаб бўлган юқорида кўрсатилган 4 та ҳолатдан аниқ истисно ҳолат кўрсатилиши керак.

Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича вазиятлар: Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси билан боғлиқ жавоблар ва ечимлар ўзбекистоннинг янги меҳнат кодекси ҳолатлари, янги меҳнат кодекси ҳолатлари, ўзбекистон республикасининг янги меҳнат кодекси ҳолатларига жавоблар, янгиланган меҳнат қонунчилиги ҳолатлари. Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодекси бўйича ҳолатлар. Ўзбекистон Республикасининг Янги Меҳнат кодексида назарда тутилган муҳим ҳолатлар ва қоидаларни кўриб чиқиш. Ишчиларнинг ҳуқуқлари, иш берувчиларнинг мажбуриятлари ва мамлакатнинг янгиланган меҳнат қонунчилигининг бошқа асосий жиҳатлари ҳақида тушунтиришларни ўз ичига олади. /uz/publish/doc/text185600_yangi_mehnat_kodeksi_ish_vaqti_va_dam_olish_vaqti